Халқаро “Тошкент” аэропорти, шунингдек “Тошкент-Жанубий” номи билан танилган аэропорт – Ўзбекистоннинг тижорат аэропортлари орасида энг йириги ҳисобланади. Қўшни давлатлар аэропортларига нисбатан энг афзал географик жойлашувга эга, чунки Европа, Америка, Жанубий-Шарқий Осиё ва МДҲ мамлакатлари ҳаво йўлларининг кесишувида жойлашган. “Тошкент” аэропорти дунё шаҳарларининг кўпчилиги билан тўғридан-тўғри рейслар билан боғланган, анчагина катта ўтказиш қобилиятига эга (соатига олти мингдан ортиқ йўловчи) ҳамда 2-сон ИКАО тоифасига ва турли тоннаждаги ҳаво кемаларининг барча турларини қабул қилиш имкониятига эга. Аэровокзал мажмуаси замонавий ускуналар билан жиҳозланган ва дунё бўйича энг шинамлардан ҳисобланади, бу аэропорт ресурсларидан оқилона фойдаланганлик билан изоҳланади.
Шунингдек йўловчилар учун барча зарур бўлган хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилган, масалан отель, қулай мебель ва йўловчилар учун барча зарур нарсалар билан жиҳозланган кутиш заллари, халқаро телефон тармоғи, Duty-Free дўконлари, валюта айрибошлаш пунктлари, багаж хизматлари, маълумотномалар бериш ва кўп сонли ахборот таблолари, ресторанлар, барлар ва кафетерийлар, VIP- ва CIP-заллар, болалар учун ўйин майдончалари, кенг ва сиғимли туну-кун ишлайдиган ҳамда узоқ вақт автомобилларни сақлаш кўзда тутилган жойлари. Аэропорт қошида анчагина миқдордаги туристик бюролар ишлайди, улар Ўзбекистон санаторийларида, дам олиш уйларида ва пансионатларида дам олишнинг турли вариантларини ҳамда мамлакатнинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб экскурсиялар уюштиришларни таклиф қиладилар. Аэропорт хизматлари ишининг яхши йўлга қўйилиши паспорт назоратини, божхонани ҳамда рўйхатга қўйиш процедурасини ўтиш вақтини тежаш имконини яратган.