Агар сиз Франция бўйлаб сайёҳат қилаётган бўлсангиз ёки Мовий қирғоқда дам олаётган бўлсангиз, Сизга фақат ҳавас қилиш мумкин бўлади. Вертолётли такси каби хизматдан ҳеч фойдаланганмисиз? Агар жавобингиз “йўқ” бўлса, у ҳолда айни пайтда бунинг ўз вақти, чунки ҳозирда кўп йўналишларга катта чегирмалар тақдим қилинмоқда. AVIAV TM (Cofrance SARL) компаниясига мурожаат қилинг ва актуал таклифлар ҳақида билиб олинг. Албатта, агар Сиз Европага биринчи келишингиз бўлмаса, у ҳолда Сиз вертолётли экскурсияларда бўлган бўлишингиз мумкин. Бу унутилмас таасуротлар, ижобий ҳиссиётлар уммони ва узоқ йилларга хотираларни “жонлантириб” қўювчи ажойиб фотосурат. Бироқ Францияда вертолётлардан кўпинча ишчи мақсадларда фойдаланилади. Айнан шунинг учун “винтқанотли мошиналар” аллақачон такси мақомини олиб бўлган.
Афсуски, бунга ўхшаш ҳаво таксисини чақириш учун, ёнингиздан учиб ўтаётган вертолётга, у бажонидил тўхтаб, Сизни бортига қабул қилиши учун, ҳозирча қўлингизни кўтариб ишора қилиш етарли эмас. Бундай ажойиб кунлар яқинда келади, бироқ ҳозирча текширилган усулдан фойдаланишга ва телефон ёки Интернет орқали AVIAV TM (Cofrance SARL) ходими билан боғланишга тўғри келади. Дарвоқе, вертолётнинг “тўхташи”га ҳамма жойда ҳам рухсат берилавермайди, шунинг учун яқин атрофда жойлашган махсус майдончага етиб боришга тўғри келади, ундайлар бахтимизга, Францияда жудаям кўп. Бироқ, шу билан, ушбу хизматнинг минимал ноқулайликлари тугайди ҳам.
Қачон ва қаерда вертолётдан фойдаланиш қулайроқ
Ҳаво таксисига энг кўп талаб, Францияда шовқин ва дабдаба билан жуда кўп ўтказиладиган, юқори табақали одамларнинг тадбирлари вақтида бўлади. Масалан, Сиз барчага маълум ва машхур бўлган карнавалга тушмоқчисиз. Бундай вақтда йўллардаги тиқилинчликлар бир неча километргача чўзилади. Автотранспорт билан етиб олмоқчи бўлсангиз, сиз олдиндан мўжизадан ҳузурланиб турган ҳолингизда автомобилда бутун кечани ўтказиб юборишингиз мумкин, тонгда эса таксичидан шунақа ҳисоб олишингиз мумкинки, байрамона кайфиятингиз шу заҳотда ғойиб бўлиб қолади.
Бундай вазиятда оптимал ечим – вертолёт бўлади! Ницца Сизни кутмоқда: қайси йўналишдан учсангиз ҳам, шаҳарга, узун автомобил навбатларидан халос бўлан ҳолда, саноқли дақиқаларда етиб борасиз. Нархига келганда эса Сиз ҳатто ютасиз: гап шундаки, сайёҳлар бутун дунёдан тўпланадиган бу каби тадбирлар вақтида, шудноқ ҳам Европада энг баланд бўлган таксиларнинг тарифлари, унданда кўпроқ кўтарилади.
Яна бир оммалашган вариант – машҳур кинофестиваль. Сиз “юлдуз”ларнинг кўпчилиги айнан вертолётларни танлашидан хабардормисиз? Канн ҳақиқий хелиопортга айланади, ва бунинг ҳеч қандай ҳайрон қоладиган жойи йўқ, чунки ҳатто энг номдор шасларга бу даражадаги тадбирга кечикиш мумкин эмас. Сизнинг “юлдуз”лардан нимангиз кам? Ҳаво таксисига буюртма беринг ва истаган тантанали маросимингизга, йўллардаги тиқилинчлардан қўрқмасдан, ташриф буюринг. Мовий қирғоқдаги барча байрамлар, фестиваллар ва машҳур шоуларни санаб ўтишниг имкони йўқ, бутун Франциядагилари ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади. Вертолётда сайр қилган ҳолда, Сиз осонлик билан хоҳлаган жойингизга улгуришингиз мумкин.
Агарда Францияда ҳатто Сизнинг вақтичоғлик қилишга вақтингиз бўлмаса ҳам, фақат ишга оид мақсадларда келган бўлсангиз, у ҳолда Сиз устига-устак вертолётдан фойдаланишингиз лозим. Кўп одамлар тўпланадиган юқори табақали шахсларнинг тадбирларида иштирок этиб, мажлис, тақдимот ёки муҳим бизнес-учрашувга кеч қолиб етиб бориш Сизнинг режаларингизга кирмайди. Айнан шунинг учун, мамлакат бўйлаб истаган йўналишингизда ҳаракатланиш учун, AVIAV TM (Cofrance SARL) компаниясига мурожаат қилинг, ва қисқа вақт ичида ҳаво таксиси хизматингизга тайёр бўлади!
Яна кимларга вертолёт зарур? Монако — мана қаерда ҳаво кемаси, ҳудди автотранспорт каби оммабоп ҳисобланади. Машҳур Князликнинг бадавлат одамлари бемалол “винтқанотли машина”га эгалик қилишлари мумкин. Бироқ бу ерда улардан фойдаланишга бир оз чекланишлар мавжуд, акс ҳолда бу митти мамлакат “виззилаб” турган вертолётлар уяси ўхшаб қолар эди.
Бунга қарамасдан агар Сиз Монте-Карлога ташриф уюштиришни ёки ушбу жажжигина, бироқ серҳашам мамлакатнинг барча афзалликларига юқоридан туриб баҳо беришни режалаштираётган бўлсангиз, у ҳолда ҳаво кемасини буюртма қилиш энг мантиқий қарор бўлади.
Бошқа кўп талаб қилинадиган вертолётли йўналишлар – бу Марсель ёки Антиб каби йирик шаҳарлар, ёки, масалан Изола тоғ – чанғи курорти ҳисобланади. Мана шу ерларга бошқа транспортдан кўра, вертолётли таксида етиб бориш қулайроқ бўлади. Албатта, Париж, Прованс шаҳарлари, донгдор лаванда далалари, қадимги қалъалар устида ўтказиладиган вертолётли экскурсиялар жуда машҳур. Бу ғаройиб гўзал манзаралар ва сеҳрли таасуротлардир.
Буюртмани бугуноқ беринг
Агар Сизга Францияда вертолёт зарур бўлса, AVIAV TM (Cofrance SARL) компаниясига мурожаат қилинг. Европадаги энг йирик русийзабон авиаброкер Сизга истаган русумингиздаги ва Сиз танлаган йўналишда ҳаво кемасини тақдим этишдан шод бўлади. Вертолётларнинг энг асосий афзаллиги, улар энг етиб бориш қийин бўлган жойларга ҳам етиб бора олади. Айнан шунинг учун, агар Сиз экстрим шинавандаси бўлсангиз, у ҳолда биз шахсан Сиз учун энг дадил ва кутилмаган йўналишни ташкил қилиб бера оламиз, шунинг учун, бизга ҳар қандай хоҳиш-истакларингиз билан мурожаат қилаверинг!
Францияда ҳаво таксисидан доимий равишда фойдаланиб келаётган ишбилармон кишиларга келсак, AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси уларга бундай хизматлар учун осонлик билан чегирмалар тақдим қилади ва давомли ҳамкорлик учун шод бўлади. Истаган вақтда телефон қилинг: вертолёт Сизни аллақачон кутмоқда!