Ўзбекистонда санитар авиация, афсуски, нархи баландлиги сабабли катта талабга эмас. Ётган ёки оғир касали бўлган оилаларда, уни бошқа шаҳарга ёки мамлакатга етказиш зарур бўлиб қолганда катта қийинчиликлар пайдо бўлади. Ҳатто бундай йўловчи даволаниш эмас, дам олишга жўнаб кетаётган бўлса ҳам, авиакомпаниялар унинг ҳолати юзасидан жавобгарликни ўз зиммасига олишга тайёр эмас, ва шунинг учун унга салондан жой бермайдилар.

Бироқ кўп ҳолатларда касалларни самолёт билан ташишга рухсат берилган, ва бунда парвоз мутлақо хавфсиз. Кўпинча – бу оғир аҳволда қолган кишига ёрдам беришнинг ягона усулидир. Агар унинг шаҳрида, у даволаниши мумкин бўлган махсус муассаса бўлмаса, ягона ечим – уни инфратузилмаси ривожланганроқ бошқа жойга кўчириш бўлади. Баъзида жабр кўрган одамга бошқа мамлкатда жарроҳлик амалиёти ёки реабилитация зарур бўлиб қолади. Бундай ҳолатларда агар давлат ёрдам беришдан воз кечса, кўпинча шундай бўлади ҳам, хусусий авиакемани ижарага олиш керак бўлади.

AVIAV TM (Cofrance SARL) дан тиббий самолётлар

Санитарная авиация в Узбекистане: надежно, удобно, безопасноAVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси Ўзбекистонда исталган форматдаги тиббий самолёт тақдим қилишга  тайёр. Агар Сизга ёнингизда касал киши билан бошқа мамлакат ёки шаҳарга сайёҳат уюштириш зарур бўлса, у ҳолда менежерга телефон ёки Интернет орқали мурожаат қилиб, вазиятингизни тушунтиринг. Касалнинг ҳолатидан ва унга қўйилган ташҳисдан келиб чиқиб, айнан Сизнинг вазиятингизга мос келадиган ҳаво кемаси тақдим қилинади. Чунки, ҳалокатли ҳодисадан сўнг одамни зудлик билан жарроҳлик амалиётига олиб бориш бир ҳолат, ва касал ёки ногирон дам олишга кетиши бошқа бир ҳолат.

Биринчи ҳолатда нафақат тажрибали шифокорлар ва тиббий ходилмарнинг жамоаси, балки бортда бутун бир жарроҳлик амалиётини ўтказиш хонаси ҳам бўлиши керак. Парвоз вақтида касалнинг мутлақо ҳаракатсизлигини таъминлаш зарур, бунинг учун махсус ускуналар зарур. Албатта бундай вазиятда оддий рейс ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Агар Сизга ётган ҳолатдаги касални ёки ногиронни дам олишга ёки реабилитацияга олиб кетиш керак бўлса, у ҳолда иш осонлашади. Бироқ унга барибир санитарларнинг ёрдами зарур бўлади ҳамда шифокорнинг кузатуви мақсадга мувофиқ бўлади.

Касаллар учун парвоз хавфлими

Санитарная авиация в Узбекистане: надежно, удобно, безопасноЁтган ҳолатдаги касалларни самолётда етказиш хавфсиз ҳисобланади, айниқса уларнинг ҳолати барқарор бўлса. Албатта, шифокорнинг барча кўрсатмаларига риоя қилиш зарур. Агар Сиз махсус кузатувсиз учишни хоҳласангиз, у ҳолда касал билан боғлиқ барча ваизятларни ўзингиз ҳал қила олишингизга мутлақо ишончингиз комил бўлиши керак. Албатта, ҳар қандай ҳолатда ҳам касални авиакемагача транспортировка қилиш учун санитарлар ёрдами керак бўлади, қўнишдан сўнг эса – тиббий таксигача.

AVIAV TM (Cofrance SARL) копанияси нафақат самолётни ижарага олишга, балки дам олиш ёки даволаниш жойигача махсус трансферни таъминлашга ҳам ёрдам бериши мумкин. Санитарлар сифатида ҳар кимни ҳам ишга олишади деган таҳминлар бор. Агар Сиз AVIAV TM (Cofrance SARL) фирмасига мурожаат қилсангиз, ёнингизга фақат махсус ўқитилган катта тажрибага эга бўлган тиббий ходимлар келишига ишончингиз комил бўлиши мумкин. Биз касалларнинг кўнгли қанчалик нозик бўлишини ва улар ҳамда қариндошлари учун нафақат эҳтиёткорлик билан ва тўғри парвариш қилиш, балки ҳурмат ва позитив муносабат муҳим эканлигини тушунамиз.

Санитар авиациянинг ривожланиши

Санитарная авиация в Узбекистане: надежно, удобно, безопасно2018 йилнинг санитар авиацияси ривожланишнинг янги босқичига кўтарилади. Самолётларнинг кўпчилиги энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлади, ушбу ускуналар касалларнинг бортда бўлган вақтини жуда қулай қилади ва ҳатто катта масофаларни енгиб ўтишга имкон беради.

Афсуски, ногиронларнинг кўпчилиги тушунмовчиликларга дуч келадилар, айниқса бизнинг мамлакатимизда. Сайёҳат учун уларга тақиқлар қўйилмаган бўлсада, улар уйда ўтиришларига тўғри келади. Хусусий самолёт бундай одамларга бутун дунё бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатланишига ажойиб имконият беради. Албатта, авиакема ижараси арзон трумайди, бироқ камдан-кам одам бир ўзи учадику. Агар рейс 10-15 кишига мўлжалланган бўлса, у ҳолда бир киши учун харажатлар анчага камаяди. Ўзингизни бошқа мамлакатларни кўриш ёки зиёрат қилиш роҳатидан махрум қилманг.

AVIAV TM (Cofrance SARL) копанияси Сизнинг вазиятингизга тушуниб ёндашади. Бизнинг ихтиёримизда бутун дунё етакчи ишлаб чиқарувчиларининг замонавий ва хавфсиз самолётларига эга бўлган жуда катта парк мавжуд. Фирма мутахассислари бортда керак бўладиган барча ускуналари мавжуд бўлган энг мақул келадиган вариантни танлаб берадилар. Агар Сизга шошилинч тарзда учиб кетиш талаб қилинса, у ҳолда шартнома зудлик билан тузилади: Сиз режалаштирган сайёҳатингизга буртмадан бор-йўғи бир неча соатдан сўнг жўнаб кетишингиз мумкин бўлади. Гап соғлиқ ҳақида кетганда, пулни аяш жоиз эмас: чунки ҳар бир дақиқа қадрли бўлади.