Бизнес-джет – кичик миқдордаги сайёҳлар гуруҳи ва ўрта масофадаги учишга мўлжалланган самолёт. У ўз номини, дастлабки вақтларда ундан фақат бизнес соҳасида фойдаланилганлиги сабабли олган. Бироқ ҳозирги вақтда хусусий рейсларда нафақат тадбиркорлар учмоқдалар, мақсадлар эса шахсий ва ишга тегишли эмас ҳам бўлиши мумкин.

Бу, Сиз асал ойини ўтказиш учун Парижга, болани дунёга келтириш учун Ниццага ёки суюкли момонгиздан хабар олиш учун Цюрихга бормоқчи бўлсангиз, Сиз ҳам бизнес-джетни ижарага олишингиз мумкинлигини англатади. Афсуски, бу ҳолатда у тўйона джет ёки қариндошлар джети, ё онажон джети деб номланмайди, шундай бўлсада, Сиз уни истаганингиздек номлашингиз мумкин, асосийси, самолёт ўзининг “ишбилармонлик” обрўини сақлаб қолади.

Ва бу бекорга эмас: чунки нисбатан кичик бўлган “учар” машина Сизга ҳақиқатдан ҳам чексиз имкониятларни ҳадя қилади. Агар Сиз бундан шубҳалансангиз, у ҳолда замонавий бизнес-джетни кўздан кечиринг. Суратлар, ҳатто кичкина салонда ҳам барча нарсани муҳайё қилиш мумкинлигини тушунишга ёрдам беради: шинам квартира, иш кабинети, тиббий палата, тўкин-сочин зиёфат ёки мусиқа зали.

Ўз мақсадларингиз учун бизнес-джетларни танланг

Частный самолет  — идеальное решение для бизнесаАсосийси – Сизга, айнан нима кераклиги ҳақида қатъий қарорга келиб олинг, бундан сўнг AVIAV TM (Cofrance SARL) компаниясига қўнғироқ қилинг. Бортда оқ рояль бўлишини хоҳлайсизми? Ёки тирик гуллардан иборат боғними? Ёки Сиз 10 минг метрлик баландликда ванна қабул қилишни истайсизми? Балким, бирон бир масалани ечиш ёки илхом келиши учун фикрларингизни бир жойга тўплаш мақсадида Сизга мутлақо тинчлик зарурдир? Ҳавотир олманг: компанияда Сизнинг барча мақсадларингизни тушунишади ва ҳатто илон ўргатувчи учун ҳам алоҳида террариумлар кўзда тутилган авиакема топиб беришади. Агар Сизнинг мақсадларингиз стандарт, яъни ишбилармонлик руҳида бўлса, у ҳолда бизнес-джетнинг ижараси тез орада Сиз учун доимий амалиётга айланади. Хусусий самолётларда учишни бошлаганлар, жадвал бўйича доимий рейсларга қайта олмайди, чунки биринчи келтирилганларнинг устунлиги – аниқ. Йилдан-йилга хусусий авиациядан фойдаланувчи мижозларнинг сони кўпайиб бораётганлиги сабабли, индивидуал рейсларнинг нархи анчагина пасайган. Албатта, барча учун нархларнинг маъқул келишига ҳали бироз вақт бор, бироқ бугунги куннинг ўзидаёқ аксарият тадбиркорларнинг танлови – айнан бизнес джетлардир. Уларда учиш нархлари баланд бўлсада, улар ўсиш тенденциясига эга эмас, балки аксинча – пасайиб бормоқда. Замонавий ишбилармон одамларнинг даромади ҳақида эса бундай деёлмаймиз, уларнинг даромади борган сари кўпайиб бормоқда.

Ўзингиз учун самолёт сотиб олишни хоҳлайсизми?

Муайян бир даражага етганда тадбиркор, унинг мавқеида самолётни ижарага олиш бироз жиддий эмаслигини фаҳмлаб етади, ва ундан кўра бизнес-джет сотиб олиш зарур деган қарорга келади. Ўзига тегишли ҳаво кемаси – муваффақиятли инвестиция, чунки у юзлаб муҳим масалаларни ҳал қилишга ёрдам беради, бундан ташқари, у ижарага берилса, даромад келтиради.

Агарда Сиз кичик бўлсада ва қисқа масофалар учун ўз самолётингизни харид қилиш тўғрисида ўйлаб юрган бўлсангиз, у ҳолда AVIAV TM (Cofrance SARL) компаниясига мурожаат қилинг. Биз, айнан Сизга зарур бўлган русумни танлаб олишга ёрдам берамиз, у ҳо бизнес-синфли Dassault Falcon 7X ультра замонавий лайнер ёки чидамли Gulfstream — G 650 ER ё шиддатли Hawker 900XP бўлсин.

Частный самолет  — идеальное решение для бизнесаБизнес-джетнинг қиймати танлаб олинган русумга, комплектациясига ва, албатта, авиакеманинг ҳолатига боғлиқ бўлади. AVIAV TM (Cofrance SARL) ишончли европа авиаброкери ҳаво кемаларининг олди-сотдисига тегишли юридик ва бошқа хизматларни етти йилдан ортиқ вақт ичида кўрсатиб келмоқда. Компания, EBAA (European Business Aviation Association), NBAA (National Business Aviation Association) каби нуфузли авиация бизнес-ассоциацияларининг аъзоси, бундан ташқари лидерлик қилаётган Avinode чартер тармоғи иштирокчиси ҳисобланади. Ўз фаолият йиллари давомида фирма ўзини яхши томондан кўрсатиб, ҳақли равишда мустаҳкам обрў, мижозларнинг ишончи ва миннатдорчилигини қозонган.

Агар Сизни хусусий самолёт сотиб олиш қизиқтирса, AVIAV TM (Cofrance SARL) ишончли авиаброкерига мурожаат қилинг. Компания ҳуқуқшунослари ушбу мураккаб битимнинг ҳар бир босқичи билан яқиндан шуғулланадилар, бундан ташқари, мутахассисларимиз Сизнинг ўрнингизда кўп муҳим масалаларни ҳал қиладилар: техник текширув ва кемага хизмат кўрсатиш, суғуртани расмийлаштириш, экипажни ёллаш, кема янги эгасининг давлатига учириб ўтказиб бериш, ангардаги жой, ижарага бериш ва бошқалар. Сиз ҳар бир соҳанинг иш усталарини қидириб ўтирмайсиз: бу ишларни ўрнингизга биз бажарамиз, чунки компаниямизнинг ишончли ва тажрибали шериклари кўп.

Авиакемани ижарага олиш ёки харид қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича AVIAV TM (Cofrance SARL) га мурожаат этинг. Пухта билимларга эга бўлган мутахассисларимизнинг маслаҳатлари мутлақо бепул: улар Сизга тўғри қарор қабул қилишга ва кўнглингиздаги орзуларингизни ушалишига ёрдам беришади.