Хусусий учишлар оддий доимий рейслардан анча қулайроқлиги ҳақида ҳеч ким бахслашмайди. Самолёт буюртмаси бор-йўғи бир неча дақиқани эгаллайди, асосийси – танловни тўғри амалга ошириш, бунда эса мижозга AVIAV TM (Cofrance SARL) ходимлари ёрдам беришади.
Ҳужжатлар электрон почта орқали расмийлаштирилади. Хоҳиш бўлганда, шошилинч равишда бир неча соатдан сўнг учиб кетиш мумкин. Аэропортда ҳеч қандай ушланишлар бўлмайди: барча расмиятчиликлар ва текширувларга саноқли сониялар кетади. Сўнг: бортга хуш келибсиз! Ва Сиз шиддат билан баландликка кўтарилишдан, яқин одамларингиз ёки ҳамкасбларингиз ёнингизда бўлганидан ва салоннинг шинам шароитидан роҳатланасиз.
Ундан сўнг Сиз белгиланган жойга ўз вақтида аниқ етиб борасиз, бир неча дақиқаларда аэропортни тарк этиб, шинам автомобил ичида пайдо бўлиб қоласиз, у Сизни истаган ерингизга элтиб қўяди. Сиз белгиланган жойга тетик ва куч-қувватга тўла ҳолатда етиб борасиз ва ўзингизни буюк режаларингизни амалга ошира бошлайсиз. Ҳар ҳолда, AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси билан ҳамкорлик қилсангиз, барчаси айнан шундай бўлади. Етакчи европа авиаброкери билан хусусий самолётда учиш нафақат позитив кайфият туҳфа этади, балки энг ёқимли таасуротлар ҳам қолдиради.
Хусусий учишларнинг нархи нимага боғлиқ
Ва барчаси ажойиб бўлар эди, агар нархлар баланд бўлмаса. Албатта, роҳат қилиш учун тўлаш лозим. Бироқ баъзилар, хусусий учиш қанча туришини билгач, роҳат қилишдан воз кечишни афзал кўрадилар.
Ҳаво кемаларидан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш жуда ҳам қиммат. Айнан шунинг учун, Сизнинг бераётган пулларингиз – бу аввалам бор, самолётлар эгалари учун “енгил ўлжа” эмас, балки Сизнинг хавфсизлигингиз кафолати эканлигини тушуниш зарур. Хусусий рейсларнинг устунликлари аниқ. Айнан шунинг учун йирик тадбиркорлар ва турли касблар ҳамда тоифадаги бошқа одамлар, ўйлаб ўтирмасдан, уларни афзал кўрадилар. Шахсий ҳаво “такси” барчада йўловчиларнинг юқори мавқеи ва нуфузи билан таасурот уйғотади.
Хусусий учишлар қиймати сайёҳатнинг масофаси, одамлар сони ва бортдаги қўшимча хизматларга боғлиқ. Бундан ташқари, аэропортда туриб қолиш қанчага чўзилишини билиш муҳим. Агар ҳаво кемаси бандаргоҳни тезлик билан тарк этса-ку, яхши, бироқ, агар қайтиш рейсини амалга ошириш учун йўловчиларини икки ҳафта кутадиган бўлса, аҳвол чатоқ. Баъзида мижозларга тўхташ талаб қилинади, бироқ, албатта ҳавода эмас: афсуски, авиация хизматлари ҳозирча йўловчи учувчидан: “Келинг Венецияга бир-икки соатга қўниб ўтамиз, у ерда бўлмаганимга анча бўлибди” – деб илтимос қиладиган даражага етгани йўқ. Бу ерда учиш ва қўниш жойи орасидаги режалаштирилган қўниш тўғрисида назарда тутиляпти. Бундай маршрут, албатта, олдиндан тузилади ва анча қиммат туради.
Индивидуал рейсларнинг мисоллари
Қолаверса, бундай вазиятлар кўп учрамайди, шунинг учун келинг одатий хусусий учишларни кўриб чиқамиз. Қисқа рейсга нарх, масалан бир ярим соат давом этадиган Палермо — Флоренция йўналиши бўйича, 10 минг евро туриши мумкин. Дейлик, тўққизта йўловчига мўлжалланган King Air 200 ажойиб самолёт, 7950 еврога тушади. Жами, бир киши учун минг евродан ҳам камроққа тўғри келади! Бу оддий рейсдаги бизнес классда учиш нархига анча яқин. Бироқ бир нозик масала бор, у 2003 йилда ишлаб чиқарилган. Агар Сиз янгироқ ҳаво кемасини истасангиз, у ҳолда нархи ҳам баландроқ бўлади: шу моделнинг ўзини 2007 йилда ишлаб чиқарилгани учун 11250 евро беришга тўғри келади.
Биринчи ҳолатдан анча фарқ қиладиган мисолни кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик Сизга Ростов — Дубай индивидуал рейси керак. Бундай учиш 7-9 соатни эгаллайди, албатта, икки томнога (нарх ва баҳо одатда бориш-келиш кўрсатилади). 6 кишилик 2008 йилги янги шинам Citation CJ2+ нинг қиймати 40 600 евро. Шундай қилиб, бир йўловчининг нархи таҳминан 6 800 еврога тенг келади. Саккиз кишилик ультразамонавий Citation XLS+ нинг қиймати эса шу йўналишнинг ўзи бўйича 57 000 еврони ташкил этади, яъни бир киши 7 125 евро тўлайди.
Агар Сизга, аввалги икки ҳолатдан ҳам янада узоқроқ масофага учиш зарур бўлса, у ҳолда навбатдаги одатий мисолни оламиз: Москва – Бангкок рейси. Жуда ишончли, бироқ янги бўлмаган 1996 йилги Hawker 1000 самолётида учиш учун тўққизта йўловчи учун 102 000 евро тўлашига тўғри келади. Шундай қилиб, бир киши учун нарх 11 минг еврони такил қилади. Агар Сиз янги самолётни афзал кўрсангиз, у ҳолда 2011 йилги замонавий Challenger 605 танланг. 10 та йўловчи учун нарх 122 минг евро атрофида, демак, битта мижоз 12 200 евро тўлайди.
AVIAV TM (Cofrance SARL) — Сизнинг энг яхши ҳамкорингиз
AVIAV TM (Cofrance SARL) авиаброкерида авиакема эгаси билан чегирмалар тақдим қилиш тўғрисида гаплашиш имкони мавжуд, ва у бу ишни бажонидил бажаради ҳам, бироқ ҳар хил натижалар билан. Кўрсатилган қийматга, одатда, қўшимча йиғимлар киритилмайди: ёқилғи, солиқ ва бошқалар, улар 5% дан кўпни ташкил қилмайди.
Хусусий самолётда учишнинг аниқ қийматини телефон ёки Интернет орқали AVIAV TM (Cofrance SARL) га мурожаат қилгач билиш мумкин. Оператор маълумотга аниқлик киритиб, Сиз ичидан айнанг ўзингизга тўғри келадиганини ва энг яхшиси танлаб олишингиз мумкин бўлгани актуал таклифларни тақдим қилади. Ўзингизнинг барча хоҳиш-истакларингиз ҳақида хабардор қилишни унутманг, масалан, бортда тушлик қандай бўлши керак, Сизга трансфер керакми-йўқми, визани расмийлаштириш, етиб келиш жойида меҳмонхона ёки хусусий турар жой, – буларнинг ҳаммасини компания ходимлари ўз зиммасига оладилар, чунки биз, мижозларимизнинг вақтларини тежаш қанчалик муҳимлигини тушунамиз.
Хусусий самолётлардан фойдаланиш кимдур учун – ортиқча сарф харажат, бошқалар учун – илк тажриба, кўпчилик тадбиркорлар учун эса – доимий амалиёт. Нима бўлганда ҳам, ижара учун яхши обрўга эга бўлган ишончли ҳамкор зарур. AVIAV TM (Cofrance SARL) компаниясига мурожаат қилинг ва ўзингизга қулай бўлганидек учинг!