Бугун инглизча “трансфер” сўзи ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаяпти. Сайёҳлар аэропорт ёнида уларни автобус ёки автомобиль кутиб туришига ва керакли меҳмонхонага элтиб қўйишига, таътилнинг охирида эса – ҳаво бандаргоҳига қайтиб олиб келишига аллақачон ўрганиб бўлишган. Бундай ташиш, одатда, турпакетга киради ва агар кўп сонли кишилар ҳақида гап кетаётган бўлса, нисбатан арзон туради. Бошқа мамлакатда сайёҳат қилиш учун – бу қулай ва фойдали.

Бироқ, агар сайёҳ режалаштирилган сафарда ўзи мустақил ҳаракат қиладиган бўлса, иш йўсини ўзгаради: турфирманинг қиммат турадиган хизматларидан фойдаланмасдан жамоат транспортидан фойдаланса ва турар жой ижарага олишга ёки рейс бронь қилишга қўрқмайдиган бўлса. Жудаям кўп ҳолатларда меҳмонхонада ёки хусусий секторда хона танлаб, парвозга буюртма бергач, сайёҳ трансфер ҳақида бутунлай унитиб қўяди. Оқибатда у таксига меъёридан кўп пул тўлашига тўғри келади.

Трансферда қандай иқтисод қилиш мумкин

Бироқ ортиқча харажатларни AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси мурожаат қилиб олдини олса бўлади. Етакчи европа авиаброкери ўз мижозларига хизматларни тўлиқ кўрсатади: биз хусусий ёки оддий рейс билан учишингизни ташкил қилишимиз, визани расмийлаштиришимиз, Францияда турар жой топиб беришимиз ва бошқа хизматларни кўрсатишимиз мумкин. Мижозларни аэропортда кутиб олиш ва меҳмонхона ёки аппартаментларигача етказиб қуйиш – бизнинг доимий амалиётимиз. Айнан шунинг учун, агар Сизга фақат трансфернинг ўзи керак бўлган тақдирда ҳам, фирма учун уни шахсан Сиз учун ташкил қилиш ҳеч қандай қийнчилик туғдирмайди.

Удобный и быстрый трансфер во ФранцииНархларга кесак, улар Сизни ижобий маънода лол қолдиради. Ҳатто Сиз дунё миқёсидаги юлдуз бўлсангиз ҳам, ва Сизга Канн аэропортидан машҳур фестивальга трансфер зарур бўлса, Сиздан ҳеч ким ортиқча пул олмайди. Сизни терминал олдида кутиб олишади ва Сизга қулай нархларда ҳашаматли автомобиль тақдим қилинади. Бу, безовта бўлиб, чемоданларингиз билан машина қидириш ёки шаҳардаги таксиларнинг нархидан уч баробар оладиган аэропортдаги таксига буюртма беришдан кўра, айниқса қулайроқ.

Албатта, AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси Сизни нафақат Каннда, балки Франция ёки Европанинг бошқа шаҳарларида ҳам қутлашдан хурсанд бўлади. Трансферга буюртма бериш жуда ҳам осон: Сиз буни фирманинг сайтларидан бирида ёки телефон орқали мурожаат қилиб амалга оширишингиз мумкин. Қачон ва ким билан етиб келишнгизни айтиб берсангиз, белгиланган вақт ва жойга Сизнинг автомобилингиз етиб келади. Сиз Ниццага учиб келдингизми, Марселгами, Парижгами ёки поездда бирон бир кичик аҳоли пунктига етиб келдингизми, бунинг фарқи йўқ: учрашувни ҳамма жойда ташкил қилиш осон.

Эксклюзив трансфер

Биз ҳам стандарт трансфер тақдим қилишга, ҳам VIP-хизмат кўрсатиладиган меҳмонлар учун учрашув ташкил қилишга тайёрмиз. Балким, Сизга ҳашаматли лимузин, ташқи кўриниши киноюлдузига ўхшаш бўлган ҳайдовчи ва атиргулларнинг катта дастасини тутган ливреяда кузатувчи зарур бўлар? Агар зарур бўлса, биз Сиз учун аэропортга ҳатто отлар қўшилган карета етказиб берамиз, ўз истакларингизни билдиринг холос, ва улар албатта бажарилади.

Удобный и быстрый трансфер во ФранцииЮқори табақали шахсларнинг йирик тадбирлари ўтказиладиган кунларда Францияга нафақат шоу бизнес “юлдуз”лари, балки сайёрамизнинг бутун бурчакаларидан кўп сонли сайёҳлар ҳам етиб келишади. Шу сабабли йўлларда тиқилинчликлар пайдо бўлади, ва натижада муҳим учрашув ёки концертни ўтказиб юбориш мумкин бўлади. Францияга келиб туриб бирон бир маросим ёки тантанада иштирок этаслик аянчли бўлади. Айнан шунинг учун Канн, Ницца, Марсель ёки Париж аэропортидан трансферни вертолётда амалга ошириш мумкин. Бу вақтингизни ва энергиянгизни тежайди, белгиланган жойга байрамга келгандай етиб келишингизга имкон беради, асосийси – Сиз кафолатланган тарзда кечикишни олидни оласиз. Айнан шунинг учун ҳаво таксисини машҳур одамлар доимий равишда буюртма қилишади.

Баъзан сайёҳлар яхтада трансфер каби ноодатий хизматни ҳам танлайдилар. Албатта, денгиз кемаси ҳаво бандаргоҳига сузиб кела олмайди, бироқ у Сизни хурсандчилик билан портда кутиб олади, у ерга эса Сизни автомобиль етказиб қўяди. Ушбу вариант керакли жойга сув орқали етиб олмоқчи бўлганлар учун.

Мовий соҳил шаҳарлари денгиз ён-бағрида жойлашган, шунинг учун бундай трансфернинг имкони мавжуд. Нега бўлмасин? AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси ноодий қарорларни қадрлайди ва, албатта, Сизга ушбу мақсадлар учун катер ёки яхтани ижарага олишга ёрдам беришдан шод бўлади. Бу Сизга нафақат керакли жойга етиб боришингизга, балки ажойиб денгиз саёҳатидан ҳузурланишингизга ҳам имкон беради, буларнинг барчасидан ташқари, Француз Ривьерасининг ғароийб гўзал манзаларига баҳо беришга фурсат туғилади.

Францияда қайси трансферни танламанг ва қаерга бўлса ҳам йўл олманг, AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси Сизга ёрдам беришдан хурсанд бўлади. Бизга мурожаат қилинг ва биз Сизни ҳар қандай белигланган жойда кутиб оламиз. Сайёҳлар ўзга мамлакатларда ўзини кўпинча ноқулай ва ноодатий ҳис қилишади. Бироқ Сизни кимдур кутаётган бўлса, вазият ўзгаради: ҳеч нарсадан ташвиш чекишга ҳожат қолмайди, ва Сиз ўзингизни бардам ва қулай ҳис қиласиз. Мурожаатингизни қайси вақт қолдирмасангиз ҳам, бизнинг барча транспортимиз – Сизнинг ихтиёрингизда!