Самолёт фрахти нима у? Умуман  олганда, бу ижаранинг ўзи. Фақат ушбу термин ўз аналогига нисбатан кўпроқ юкларни ташиш ҳақида гап кетганида ишлатилади. Бироқ агар Сиз иш юзасидан музокаралар ўтказиш учун учиб кетаётган бўлсангиз ҳам, Сизга бу ҳолда ҳам ҳаво кемасини фрахтга олишингизга тўғри келади. Бугун ушбу хизмат катта ва кичик бизнес соҳасида жуда катта талабга эга. Хусусий рейслар бутун дунё бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатланишга ва тезкорлик билан энг мураккаб вазифаларни ҳал қилишга имкон беради.

Бугунги кунда аэропортда рўйхатдан ўтиш учун ёки паспорт назоратидан ўтиш учун навбатда турган  жиддий тадбиркорни тасаввур қилиш қийин. Бу, ишбилармон одамлар учмайди дегани эмас, бу, улар бизнес-авиация хизматидан фойдаланади дегани. Расмиятчиликка бекорга вақт кетказишдан маъно нима? Ахир текширувдан ўтиш ва паспортга штамп уриш – бир-икки дақиқалик ишку.

 AVIAV TM (Cofrance SARL) компаниясига мурожаат этиб, буюртма берганингиздан бир неча соатдан кейиноқ Сиз учиб кетишингиз мумкин. Сизни уйингиздан олиб кетгани автомобиль тақдим қилинади, у Сизни тўппа-тўғри аэропортга етказиб қўяди, бу ерда Сиз саноқли дақиқаларда барча расмиятчиликлардан ўтасиз ва – бортга хуш келибсиз! Яна бир неча сония – ва Сиз Париж ёки Гавайига учиб кетасиз!

Учиш нархи қандай шаклланади

Самолёт фрахтининг қиймати кўп омилларга боғлиқ бўлади. У ўнлаб, баъзида юз минглаб еврода ўлчаниши мумкин. Бошқа томондан, агар Сиз катта жамоа бўлиб учаётган бўлсангиз ва AVIAV TM (Cofrance SARL) каби тажрибали брокерга мурожаат қилсангиз, у ҳолда сайёҳатга хусусий рейс билан бизнес-класс нархида жўнаб кетиш имкони мавжуд бўлади.

Фрахт самолета в Узбекистане: приумножьте ваши достиженияУчиб ўтишингиз қийматини ҳисоблашга AVIAV TM (Cofrance SARL) менежери ёрдам беради. Сиз учиб кетиш ва қўниш жойларини, учиб кетиш санаси ва йўловчилар сонини айтсангиз кифоя. Эҳтимол, Сизга маршрутнинг бирон-бир нуқтасида қўниш талаб қилиниб қолар? Масалан Сиз Тошкентдан Лондонга учиб кетаяпсиз, бироқ Москвага ҳам “кириб ўтмоқчисиз”. Албатта, бундай сайёҳат анча қимматроққа тушади, бироқ, айтишадику: агар зарурат бўлса – демак бу керак. Асосийси, Сиз бунинг учун барча имкониятларга эга бўласиз.

Ҳаракатларнинг тўлиқ эркинлиги ва қулайликнинг юқори даражаси – самолёт фрахтининг асосий таърифи бўлади. Қўшимча хизматлар учун нарх одатда унча баланд бўлмайди: асосий маблағ ҳар доим бевосита учиб ўтиш учун тўланади. Бироқ Сизга бирон бир эксклюзив хизмат зарур бўлиб қолса, масалан, бортда тўй маросимини ўтказиш ёки бассейнда шампанский билан чўмилмоқчи бўлсангиз, у ҳолда, албатта ушбу тадбирнинг нархи анчага ошиб кетади. Мижознинг ресторандан келтирилган тушлик овқат, душ қабул қилиш ёки шинам диванда қулай шарт-шароитларда осуда дам олиш каби оддий хоҳиш-истакларига келсак, бундай хизматлар учун қўшимча тўловлар минимал миқдорда.

Самолётнинг бироз эскирган моделини танлаш йўли билан маблағингизни тежашингиз мумкин, бироқ бундай қилиш шартмикин? Албатта, юқори мавқега эга бўлган мижозларга унчалик ишончли бўлмаган ҳаво кемаларини тақдим этган ҳолда нуфузини шубҳа остига қўйиш авиакомпаниялар манфаатларига кирмайди. Самолётлар ҳар қандай ҳолатда ҳам барча зарурий техник текширувлардан ўтказилади ва юқори даражадаги хавфсизликка эга бўлади. Фақат юқори даражадаги малакага ва катта тажрибага эга бўлган экипаж ёлланади. Бироқ, охирги қарорни сиз берасиз. Агар Сиз энг янги ва замонавий моделда ушични хоҳласангиз, албатта бу ҳақида AVIAV TM (Cofrance SARL) менежерига хабар беринг ва Сизга энг янги технологик имкониятларга эга бўлган, деярли “янги туғилган” ҳаво кемаси тақдим этилади. Фақат ижараси қимматроққа тушади.

Юкларни ташиш

Агар Сизга нафақат одамларни, балки бирон бир йирик ҳажмдаги нарсалар ёки товарларни ҳам ташиш зарур бўлса, у ҳолда юк ташувчи самолётнинг фрахти талаб этилади. Ўзбекистон шиддат билан ривожланмоқда: ишбилармонлар турли давлатлардаги компаниялар билан тадбиркорлик муносабатларини ўрнатмоқда, шунинг учун ушбу хизмат йил сайин долзарб бўлиб бормоқда.

Фрахт самолета в Узбекистане: приумножьте ваши достиженияAVIAV TM (Cofrance SARL) компаниясида буюртма қилинган махсус ҳаво лайнери ва ундан фойдаланиш, барча юкларни ташиш халқаро қоидаларига жавоб беради. Сиз фақатгина мурожаат қилиб, нимани, қаерга ва қаердан етказишни айтсангиз бўлди. Биз энг мураккаб вазиятларни ҳал қилишга тайёрмиз. Сиз қимматбаҳо буюмлар, нозик анжомлар ёки, масалан, ҳайвонларни ташиётган бўлсангиз ҳам компания барча зарур шароитлари мавжуд бўлган самолётни ижарага олишга ёрдам беради.

Сизнинг имкониятларингиз деярли чексиз эканлигини ҳис қилишдан бахтиёрмиз. Хусусий авиация хизматларидан фойдаланиб, Сиз оддий рейсларга боғлиқликни сезмаган ҳолда бутун дунё бўйлаб эркин сайёҳат қилишингиз ва ҳар қандай юкларни ташишингиз мумкин.

Индивидуал самолёт билан сайёҳатларни амалга ошириш қанчалик қулай ва шинамлигини таърифлашга хожат йўқ. Аэропортдаги фақатгина рўйхатга олиш устуни олдидаги километрга тенг келадиган навбатни ёки оёқ чўзиб бўлмайдиган тиқилинч салонни ёдингизга олсангизгина ишбилармон авиация фойдасига бошқа ҳеч андай аргумент талаб қилинмайди, гарчи улар жудаям кўп бўлсада.

Агар Сизга Ўзбекистонда самолёт фрахти зарур бўлса, кичик бизнес-джетми ёки баҳайбат юк ҳаво кемасими, AVIAV TM (Cofrance SARL) компаниясининг менежери билан боғланинг. Биз Сиз учун энг паст нархлардаги энг яхши вариантни топиб берамиз. Биз билан ҳамкорлик қилиш қулай ва жуда фойдали. Истаган вақтингизда мурожаат қилинг!