Авиаташишлар – тезлик ва ишончлилик

Ташишларни амалга ошириш зарурати фирмаларнинг аксарияти учун энг муҳимларидан ҳисобланади. Ҳақиқатдан, улар керак бўлган материалларни олиб келиш учун қандай зарур бўлса, тайёр маҳсулотни тегишли жойга етказиб бериш учун ҳам ҳудди шундай зарур.Бундан ташқари, юк ташишлар ускуналарни ёки бошқа бирон юкларни қабул қилиш ё жўнатиш учун ҳам талаб қилиниши мумкин. Бироқ барча ҳолатларда юк белгаланган жойга тез ва тўлиқ сақланган ҳолда етиб бориши жуда муҳим ҳисобланади. Айнан шу сабабга кўра, айнан авиатранспортдан – самолёт ёки вертолётдан фойдаланиш яхшироқдир. Ундан фойдаланиш қандай наф келтиради?

Биринчи навбатда бу, албатта, тезлик. Бошқа ҳеч қандай транспорт самолёт билан бу борада тенглаша олмайди. Шунинг учун ҳам агар Сизнинг вазиятингизда тезлик устивор масала бўлса, у ҳолда айнан авиарейс буюртма қилиш мақсадга мувофиқ.

Читайте также:  У компании KLX Aerospace Solutions новый владелец

Иккинчи фойдали томони – бу, самолёт учун “ёмон йўллар” бўлмаслигидир. Бошқа транспорт турларининг барчаси учун эса улар, албатта,мавжуд. Бу, Сизнинг юкингиз ҳеч қаерда ушланиб ва кечикиб қолмасдан манзилига ҳам тўғри ва ҳам кўчма маъноларда етиб боради дегани.

Яна бир муҳим жиҳат – бу, авиакомпания, кўпчилик юк ташувчилардан фарқли равишда, юк учун ҳар доим жавобгар ҳисобланади. Бу, юкка ҳеч қандай зарар етмаслигига ишонч бағишлайди – ёки Сиз компенсация оласиз, ваҳоланки кўпинча юкнинг йўқолиши ҳеч кимни жавобгарлигига олиб келмайдиган ҳолатларни кўп кузатмоқдасиз.

Авиаташиш юкингизни қаерга бўлмасин, ҳатто сайёрамизнинг бошқа бурчагига бўлсада, етказилишини кафолатлайди. Агар шу рейснинг ўзи бошқа транспорт орқали амалга оширилса, унга кўп ҳафта вақт кетиши мумкин. Бундан ташқари, айнан авиатранспорт ҳеч қандай ушланишларсиз жадвал бўйича дақиқасигача аниқ етиб кела олади ва жўнаб кета олади. Табиийки, бошқа ҳеч қандай транспорт турининг биронтасига бундай аниқлик ва пухталик тушига ҳам кирмайди. Сизнинг юкингизни олувчи аэропортга аниқ белгиланган вақтда келиши – ва уни ўз вақтини сарфламай олишига шубҳаланмаслиги мумкин.

Читайте также:  {:ru}"Узбекистон" занимается ремонтом
AVIAV