RUAG Aviation компанияси Bell-505 га хизмат кўрсатади

Компания RUAG Aviation будет обслуживать Bell-505

RUAG Aviation компанияси Bell-505 га хизмат кўрсатади. Сўз Голландиядаги таниқли авиатехникага ТХваТ соҳасидаги европа хизматлар оператори ҳақида кетаяпти, деб қайд этади фуқаролар авиацияси воқеаларига бағишланган aviav.ru сайти. Бу Bell-505 Jet Ranger-X енгил тоифали янги вертолётларга техник хизмат кўрсатиладиган илк европа марказларидан бири. Юқорида келтириб ўтилган ишлар, ТХваТ хизматлари провайдерининг матбуот хизмати хабар беришича, Швейцариянинг Сьон шаҳрида жойлашган базада амалга оширилади.

RUAG Aviation ходимлари биринчилардан бўлиб Bell вертолёт қуриш корхонаси академиясининг техник курсларига ёзилишди. Улар бутун курсни муваффақиятли ўзлаштирган бўлиб, Bell-505 винтқанотли машиналар билан қандай ишлашни билишади. Провайдер нафақат ТХ амалга ошириш, балки бевосита авиатехникани йиғиш ҳуқуқига ҳам эга. Қайд этиб ўтиш керак-ки, янги русумдаги вертолётларни, тўлиқ йиғилмаган ҳолда ишлаб чиқарувчи Европага жўнатади. Комплектни йиғиш, сўнг тизимларни қўшимча синовдан ўтказиш зарур, ундан кейин эса енгил тижорат вертолётини фойдаланишга топшириш учун рухсат берилади.

Читайте также:  {:ru}VIP-перелёты{:}{:uz}VIP парвозлар{:}

AVIAV