Маълумки, ҳаво тез тиббий ёрдами ходимлари жабрланганлар ва касалларга шошилинч ёрдам кўрсатаётганларида ҳотиржамликни сақлаб турадилар ва уни ўз касалларига ҳам сингдирадилар. Тўғридан-тўғри тиббий ёрдам кўрсатишдан ташқари парамедикларнинг одатий мажбуриятларига хусусий самолётни алоҳида аҳамиятга эга бўлган вазифага тайёрлашда экипажга ёрдам бериш, кейинги ҳаракатлар сценарийсини баҳолаш ва касални тиббий ташиб ўтказишга тайёргарлик кўриш ҳам киради.
Тиббий авиация фельдшерлари – бу хотиржам ва ўзига ишонган ўз ишининг усталари бўлиб, улар касалларни бир тиббий муассасадан бошқасига кузата туриб, хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини намойиш этган ҳолда, тез тиббий ёрдамнинг ҳаво рейсларида Сиз ва Сизнинг яқинларингиз ҳақида қайғуришади. Касаллар асабийлашганида (бу ҳолат эса доимий равишда содир бўлади, чунки ётган ҳолатдаги касалларни ташиш – бу шошилинч масала), фельдшерлар стационарнинг қулайлигини ва парвоз ҳамда даволаниш яхши ўтишига ишончни таъминлашлари зарур.
Тез тиббий ёрдамнинг ҳаво рейслари қўрқув ва ваҳимани келтириб чиқаришлари турган гап, шунинг учун касаллар ёллаган тиббий авиаташувчисининг хизматларига ишончи комил бўлиши керак. Шундай қилиб, авиаташувчи ишончлилигига ишонч ҳосил қилиш учун қандай саволларни унга беришингиз зарур:
Ишончли тез тиббий ёрдам компанияси касалнинг тиббий эҳтиёжларига мувофиқ равишда энг яхши ечимни таъминлайди. Парамедикка касални транспортировка қилиш тўғри режимини белгилашга ёрдам берувчи бир неча асосий мезон мавжуд, уларга госпиталгача бўлган масофа, касалнинг ҳолати, вақтинчалик чекловлар, шикастланиш хусусиятлари ва бошқалар киради.
Ўқимишли ташувчи асосий эътиборни касалнинг, у муҳтож бўлган ёрдамни бера оладиган, яқин атрофдаги ёки афзалроқ деб топилган тиббий муассасага хавфсиз ва мақсадга мувофиқ транспортировка қилинишига қаратади. Касалларни авиаташиш касалнинг ҳолатини батафсил ўрганишни, транспорт гуруҳини ва тиббий кузатувни шакллантиришни талаб этади, бунда жамоанинг ҳар бир аъзоси тез ёрдамнинг ҳаво кареталарида узоқ парвоз қилишнинг қийинчиликларига ўрганган бўлади.
Тез тиббий ёрдамнинг баъзи компанияларда фақат ҳамширалар ва фельдшерлар бўлади. Бироқ Сиз учувчи экипаждан ташқари аккредитацияланган тиббий ходимларга эга бўлган ташувчини афзал кўришингиз лозим бўлади. Касалнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, ташувчи шошилинч ёрдамнинг бир нечта вариантини таклиф қилиши ва турли ходимлар томонидан кузатиб борилишини таъминлаши зарур: фельдшерлар, ўз ишининг устаси бўлган шифокорлар, пульмонологлар (респираторли терапия бўйича мутахассислар), ўқитилган ҳамширалар ва ҳоказолар билан.
Ҳаво тез тиббий ёрдамининг бортида жойлашадиган ускуналар кўпинча Сиз ёллайдиган тиббий транспорт турига боғлиқ бўлади. Шунда, баъзи хусусий самолётлар касалларни авиаташиш мақсадида турли йўналишдаги тиббий тизимлар билан жиҳозланган бўлади, жумладан, жонлантирувчи тадбирларни амалга ошириш ускуналари, ЭКГ мониторлари, мобиль нафас олиш аппарати, инфузион насослар, неонатал ускуналар, махсус носилкалар ва ҳоказолар. Тиббий авиациянинг баъзи ҳаво кемалари марказдан узоқда жойлашган тиббий муассасалар билан замонавий ускуна билан жиҳозланганлик борасида аллақачон рақобат ҳам қилишлари мумкин, бироқ бу, шубҳасиз, стационар даволашнинг зарурлиги ва муҳимлигини ўрнини боса олмайди.
Суғуртанинг қопланиши кўп ҳолатларда суғурта компаниясига ва сотиб олинган тиббий полисга боғлиқ бўлади. Суғурта компанияси ҳаво тез тиббий ёрдами хизматларининг харажатларини қоплайдими ёки йўқми, бу кўп омилларга боғлиқ, касалларни авиаташиш билан шуғулланувчи чартер оператори эса, суғурталовчи билан харажатларни максимал даражада қоплаш имкониятидан фойдаланиш учун тегишли ишларни олиб боради.
Ўзингизни ва яқинларингизни суғурта тўловларидан ва амбулатор тизимга харажатларнинг молиявий юкидан ҳимоялашнинг энг яхши йўли – бу ташувчи – компанияга аъзо бўлишдир, бу бутун дунё бўйлаб оммавийлашиб бораётган ҳолат. Шу йўл билан, турли суғурта омилларини ва муддатларини қамраб олувчи йиллик, қисқа муддатли, кенгайтирилган ва талабалар пакетини харид қилиш мумкин.
Тиббий транспорт компаниялари бевосита ҳавода ташиш ва хизмат кўрсатиш билан чекланиб қолмасдан касалларнинг доимий тиббий муолажаларини таклиф қиладилар. Тиббий хизматнинг давом этишига эҳтиёжи бўлган касаллар учун оператор госпиталь палатасигача бўлган кузатув сервисини тақдим қилади. Бундан ташқари, касалларнинг авиаташиши билан шуғулланувчи оператор ер усти транспортини ташкил қилади, ва, масалан, чегарани кесиб ўтиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашга ёрдам беради.
Тиббий авиациянинг вазифаси касалнинг барча транспорт эҳтиёжлари ҳақида қайғуриш ҳисобланади. Бу ўз ичига қабул қилиб олувчи клиникадаги тиббий ходимлар билан ишларни мувофиқлаштириш ҳамда жўнатувчи тиббий муассаса билан алоқада бўлишни қамраб олади.
Иккала ташкилот билан ҳам яқиндан ҳамкорлик олиб бориб, ҳаво тез тиббий ёрдам ходимлари касал учун энг оптимал режани белгилаб ололадилар. Ташувчи касални хавфсиз транспортировка қилишнинг энг самарали усулини белигалаш учун ердаги клиника билан ҳам (агар бу ҳар бир алоҳида йўловчининг индивидуал шартларига тўғри келса), суғурта компанияси билан ҳам алоқани ушлаб туради.
Эвакуация бўйича хизматларни тез тиббий ёрдам хизматларининг барчаси ҳам таклиф қилмасада, баъзи лицензияга эга бўлган ташувчилар репатриация ва тиббий эвакуация бўйича хизматларни тақдим этади. Энг тўғри йўл – бу саволни тез тиббий ёрдам ҳаво операторини ёллаётган вақтда бериш бўлади.
Интенсив терапиядан бошлаб, то акушерлик, педиатрия, оғир ва давомли сурункали касалланишлар, бахтсиз ҳодисалар ва ҳоказоларгача бўлган тиббий хизматларнинг кенг спектрини тақдим қилувчи компанияни афзал кўриш лозим.
Ўзингизни соғлигингизни ёки яқин одамингизни ҳаётини тез тиббий ёрдам шифокорларининг қўлига топишриш бу – ҳар доим асабийлашишга сабаб бўлиши турган гап. Шунга қарамай, берилган саволларга қониқарли жавоб бўлгач, фельдшер Сизга тинчланишга ва ортиқча зўриқишни пасайтиришга ёрдам беради.
Агар Сизда касалларни авиаташиш ёки ҳаво тез тиббий ёрдамига тегишли яна саволлар қолган бўлса, Cofrance SARL (TM AVIAV) компаниясига мурожаат қилинг, унинг мутахассислари Сизнинг шубҳаларингизни йўқотиб юборишади ва ташвишларингизнинг бир қисмини ўз зиммаларига олишади.
Шошина Ольга
{:ru}Вывод бесспорен: завтра мы уже не будем путешествовать так, как сегодня. Движимые моделью перехода на…
{:ru}Погода – один из важнейших факторов, которые следует учитывать при планировании полета на частном самолете.…