Халқаро Борисполь (Украина) аэропорти концессияга топширилади

Украина ҳуқумати “Халқаро Борисполь аэропорти” ДК бўлмиш бутун бир мулкий мажмуани концессияга топширмоқда. Ушбу ўзгариш “Концессияга топшириш ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлаш мумкин бўлган давлат мулки ҳуқуқи объектлари рўйхати”га киритилди. Шунга кўра, концессия ҳаво транспорти соҳасига ҳам  тарқалди (бунгача ушбу рўйхатда фақат автойўлга тегишли объектлар кирган – автомагистраллар, автойўллар, йўл сервиси мажмуалари).

Россия Федерациясидаги концессия ҳақида маълумотга эга бўлмоқчи бўлсангиз, Сизга Россиядаги юристнинг онлайн маслаҳати керак бўлади. У Сизга ушбу масала юзасидан барча қониқарли жавобларни беради.

Янги лойиҳанинг мақсади – Украинанинг бош халқаро аэропортини янада ривожлантириш учун стратегик инвесторларни жалб этиш юзасидан эълон тарқатиш.

“Концессия аэропортнинг ривожланишини молиялаштириш, халқаро даражадаги мутахассисларни жалб қилиш ва, тегишли равишда, Борисполь халқаро аэропорти асосида халқаро хаб яратилишини таъминлаш учун узоқ муддатли хусусий капитал билан таъминлаш имкониятини беради”, – дейилган Вазирлар Маҳкамаси қарорининг кириш қисмида.

Читайте также:  Praetor-500 и Praetor-600 – новинки от Embraer

Ҳукуматнинг ҳисоб-китобларига кўра, аэропортнинг дастлабки лойиҳалари учун таҳминан 125 АҚШ долл зарур. Ушбу маблағлар ичида қуйидаги ишлар нархланган: D терминалининг (асосий халқаро) кенгайтириш; трансферлар ҳудудининг қурилишини охиригача етказиш; ички рейслар йўловчиларининг инфратузилмасини ташкил қилиш.

“Корхона бугунги кунда ўзининг етарли маблағларига эга бўлмаганлигини ҳисобга олиб, ҳамда қарзлар юкининг ҳажмларини эътиборга олиб, энг реал вариант хусусий профессионал-инвесторнинг жалб қилиниши бўлади”, – дейилади Вазирлар Маҳкмасининг қарорида. Ҳукумат, мулкни бошқаришнинг дастлабки 2 йилида концессионер корхонага 2,3 млрд гривна (0,28 млрд АҚШ долл) киритишига умид қилмоқда.

Бундан ташқари, концессионер корхонанинг йиғилиб қолган ташқи қарзларини (0,6 млрд АҚШ долл яқин бўлган ҳажмда) ҳам тўлаши зарур. Бундай тўловлар эвазига бюджетнинг тўлдирилиши 10 йил ичида илк марта 1,5 млрд гривна (0,187 млрд АҚШ долл)дан кам бўлмаган маблағни ташкил қилиши зарур.

Читайте также:  {:ru}Пассажиропоток «Узбекистон Хаво Йуллари» вырос на 7,7%
AVIAV