Интернет орқали олдиндан чипталарни харид қилиш

Интернет орқали олдиндан чипталарни харид қилиш

Сизга ҳаммаси жойдидагидек, барча нарсани ҳисобини олгандексиз гўёки, учрашув муваффақиятли ўтгандек туюлади. Бироқ Сиз шундай майда нарсани эътиборсиз қолдирдингиз. Ва энди Сизнинг келишувингиз ва ўтказган музокараларингиз барбод бўлиш хавфида. Бундай ҳолатга тушмаслик учун нима қилиш керак? Белгиланган жойга етиб олишингиз аниқ эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун Сизга керак бўлган траснпортнинг ҳаракатланиш жадвалини билиб олиш ва чипталар масаласи билан шуғулланиш оқилона иш бўлган бўлар эди. Агар жўнаб кетиладиган жойда давомли туриш режалаштирилаётган бўлса, у ҳолда яшаш жой ҳақида ўйлаб кўриш лозим. Айниқса, бу, ўзига кўп сонли сайёҳлар, бизнесменлар ва бошқаларни жалб қилувчи йирик шаҳарларга тегишли. Масалан Нижний Новгороддаги мехмонхонани олдиндан келишиб банд қилиб қўйган яхшироқ бўлади.

Бу Россиянинг бошқа йирик маъмурий ва маданий шаҳарларига ҳам тегишли. Сафарингизнинг санаси ва вақтига аниқлик киритиб олган заҳотингизда, жўнаб кетиш жойингизга қандай етиб олиш ҳақида ўйлаб кўришнинг айни мавриди бўлади. Аввалдан чипталарни харид қилиб, сафар олдидан Сиз ўзингизни хотиржам ҳис қиласиз ва кераксиз ташвишлардан халос этасиз. Бунинг устига бугунги кунда чипталарни офисдан чиқмасданоқ харид қилса бўлади. Вокзалга бориб, узундан-узун навбатларда туришга зарурат йўқ. Интернет орқали чипталарни харид қилиш процедураси анча осонлашади ва Сизнинг вақтингизни бор-йўғи бир неча дақиқасини олади холос. Бундай эҳтиёткорлик асабларингизни омон сақлайди ва пулингизни тежайди. Ўшанда, шошилинчда СВ-вагонда қолган охирги чиптани сотиб олиб юришга, тўғри келадиган меҳмонхоналарда бўш хоналар қолмаганлиги сабабли энг қимматига жойлашишга мажбур бўлмайсиз.

Етарлича вақтингиз бўлса, Сиз бемалол режалаштиришингиз ва танлашингиз мумкин. Масалан, нархларни солиштирган ҳолда, Сиз Казань меҳмонхонаси шу даражадаги бошқа меҳмонхоналарга нисбатан арзонроқ тушишини аниқлаб оласиз. Бироқ, Сиздан ташқари, ушбу афзалликларни Казаннинг бошқа меҳмонлари ҳам билиб олишган. Хонани аввалдан эгаллаб қўйиб, жойлар мавжудлиги ҳақида ташвиш чекмасангиз ҳам бўлади.

t98books