Ўзбекистонда санитар авиация, афсуски, нархи баландлиги сабабли катта талабга эмас. Ётган ёки оғир касали бўлган оилаларда, уни бошқа шаҳарга ёки мамлакатга етказиш зарур бўлиб қолганда катта қийинчиликлар пайдо бўлади. Ҳатто бундай йўловчи даволаниш эмас, дам олишга жўнаб кетаётган бўлса ҳам, авиакомпаниялар унинг ҳолати юзасидан жавобгарликни ўз зиммасига олишга тайёр эмас, ва шунинг учун унга салондан жой бермайдилар.
Бироқ кўп ҳолатларда касалларни самолёт билан ташишга рухсат берилган, ва бунда парвоз мутлақо хавфсиз. Кўпинча – бу оғир аҳволда қолган кишига ёрдам беришнинг ягона усулидир. Агар унинг шаҳрида, у даволаниши мумкин бўлган махсус муассаса бўлмаса, ягона ечим – уни инфратузилмаси ривожланганроқ бошқа жойга кўчириш бўлади. Баъзида жабр кўрган одамга бошқа мамлкатда жарроҳлик амалиёти ёки реабилитация зарур бўлиб қолади. Бундай ҳолатларда агар давлат ёрдам беришдан воз кечса, кўпинча шундай бўлади ҳам, хусусий авиакемани ижарага олиш керак бўлади.
Биринчи ҳолатда нафақат тажрибали шифокорлар ва тиббий ходилмарнинг жамоаси, балки бортда бутун бир жарроҳлик амалиётини ўтказиш хонаси ҳам бўлиши керак. Парвоз вақтида касалнинг мутлақо ҳаракатсизлигини таъминлаш зарур, бунинг учун махсус ускуналар зарур. Албатта бундай вазиятда оддий рейс ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Агар Сизга ётган ҳолатдаги касални ёки ногиронни дам олишга ёки реабилитацияга олиб кетиш керак бўлса, у ҳолда иш осонлашади. Бироқ унга барибир санитарларнинг ёрдами зарур бўлади ҳамда шифокорнинг кузатуви мақсадга мувофиқ бўлади.
AVIAV TM (Cofrance SARL) копанияси нафақат самолётни ижарага олишга, балки дам олиш ёки даволаниш жойигача махсус трансферни таъминлашга ҳам ёрдам бериши мумкин. Санитарлар сифатида ҳар кимни ҳам ишга олишади деган таҳминлар бор. Агар Сиз AVIAV TM (Cofrance SARL) фирмасига мурожаат қилсангиз, ёнингизга фақат махсус ўқитилган катта тажрибага эга бўлган тиббий ходимлар келишига ишончингиз комил бўлиши мумкин. Биз касалларнинг кўнгли қанчалик нозик бўлишини ва улар ҳамда қариндошлари учун нафақат эҳтиёткорлик билан ва тўғри парвариш қилиш, балки ҳурмат ва позитив муносабат муҳим эканлигини тушунамиз.
Афсуски, ногиронларнинг кўпчилиги тушунмовчиликларга дуч келадилар, айниқса бизнинг мамлакатимизда. Сайёҳат учун уларга тақиқлар қўйилмаган бўлсада, улар уйда ўтиришларига тўғри келади. Хусусий самолёт бундай одамларга бутун дунё бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатланишига ажойиб имконият беради. Албатта, авиакема ижараси арзон трумайди, бироқ камдан-кам одам бир ўзи учадику. Агар рейс 10-15 кишига мўлжалланган бўлса, у ҳолда бир киши учун харажатлар анчага камаяди. Ўзингизни бошқа мамлакатларни кўриш ёки зиёрат қилиш роҳатидан махрум қилманг.
AVIAV TM (Cofrance SARL) копанияси Сизнинг вазиятингизга тушуниб ёндашади. Бизнинг ихтиёримизда бутун дунё етакчи ишлаб чиқарувчиларининг замонавий ва хавфсиз самолётларига эга бўлган жуда катта парк мавжуд. Фирма мутахассислари бортда керак бўладиган барча ускуналари мавжуд бўлган энг мақул келадиган вариантни танлаб берадилар. Агар Сизга шошилинч тарзда учиб кетиш талаб қилинса, у ҳолда шартнома зудлик билан тузилади: Сиз режалаштирган сайёҳатингизга буртмадан бор-йўғи бир неча соатдан сўнг жўнаб кетишингиз мумкин бўлади. Гап соғлиқ ҳақида кетганда, пулни аяш жоиз эмас: чунки ҳар бир дақиқа қадрли бўлади.