Эндиликда Ўзбекистон бўйича парвозни совға сифатида олиш мумкин

Эндиликда Ўзбекистон бўйича парвозни совға сифатида олиш мумкин

AVIAV TM (Cofrance SARL) Ишбилармонлик авиацияси маркази Ўзбекистонда янги хизматни жорий қилди – совға сифатида парвоз. Эндиликда мамлакатнинг исталган нуқтасидаги гўзал жойларни вертолёт ёки самолётда сайр қилишни, яхши кўрган кишингизга электрон сертификат кўринишида совға қилишингиз мумкин.

Маълумки, Ўзбекистонда байрамлар жуда кўп: Янги йил, 8 март, Ватан ҳимоячилари куни, Наврўз ва бошқалар. Бошқа мамлакатлардагидек, бу ерда ҳам тўйлар ва юбилейлар нишонланади. Ҳозирда ҳар қандай тадбирни  тоғли ҳудудлар ва дарёлар, манзарали кўллар, шаҳарлар ва қўриқхоналар устидан ўтказиладиган романтик ҳаво экскурсияси билан безаш мумкин.

Хизматнинг бетакрорлиги, шундаки, вертолёт белгиланган жойнинг қаерда бўлишидан қатъий назар у ерга етиб келади, ва мижозга қулай бўлган вақтда индивидуал йўналиш бўйича ҳаводаги сайрни амалга оширади. Истакларга қараб бортда кўнгилочар дастурга ва енгил фуршетга буюртма бериш мумкин.

Читайте также:  {:ru}Вертолетные туры по Узбекистану открыты!{:}{:uz}Ўзбекистон бўйлаб вертолётли турлар очилди!{:}

Теперь полет по Узбекистану можно получить в подарок

Бунга қўшимча равишда ҳаво кемаси тадбирнинг мавзусига мос равишда безатилади, масалан, Туғилган кун, корпоратив кеча ёки тўй. Янги йил, Наврўз, 8 март каби йирик байрам кунларида AVIAV TM (Cofrance SARL) ўз мижозларига совғалар тақдим қилади ва чегирмалар беради.

Вертолёт русуми меҳмонлар сонига боғлиқ ҳолда тақдим этилади. Парвозга 1 тадан 22 тагача бўлган йўловчиларга буюртма бериш мумкин. Хоҳишга қараб, ҳаво сайри Ўзбекистоннинг исталган шаҳрида бўлган ҳолда, осонлик билан чоп этиш мумкин бўлган электрон сертификат кўринишида расмийлаштирилиши мумкин.

Парвоз кўринишидаги чиройли ва ажойиб совға узоқ йиллар давомида эсда қоларли бўлади. Буюртмалар ҳозирданоқ қабул қилинмоқда. Батафсил маълумотларни AVIAV TM (Cofrance SARL) менежеридан билиб олиш мумкин.

t98books