Wizz Air авиапаркини 300 бортгача кўпайтириш ниятида

Wizz Air авиапаркини 300 бортгача кўпайтириш ниятида

Wizz Air намерен увеличить авиапарк до 300 бортов

Wizz Air (Венгрия) авиаташувчиси ўз авиапаркини 2028 йилгача 300 бортгача кўпайтирмоқчи. Айни пайтда авиакомпания ихтиёрида 100 та ҳаво транспорти мавжуд деб хабар беради aviav.ru ахборот сайти. Дарвоқе, яқиндагина венгер авиаоператори Airbus A-320 самолётини қабул қилиб олди. Авиакомпания раҳбари Й. Варадининг айтишича, компания яқин йилларда фаоллик билан ривожланади. Топ-менежер 2026 йилгача авиаташишлар ҳажмини бир йилга юз миллионгача етказишга умид билдирмоқда. Айтиб ўтиш керак-ки, ўтган йилда Wizz Air авиакомпаниясининг химзатларидан 28,3 миллион киши фойдаланди, агар ундан олдинги 2016 йилнинг маълумотлари билан таққослайдиган бўлсак, йўловчилар оқими бир йилда 24,11% га ошган.

Й. Варади компаниянинг ўсиш суратини, паркни янгиланиши/кенгайиши ҳисобига таъминлай олиш мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Авиаташувчи A-320neo/321neo самолётларидан 146 тасига буюртма берган. Гап янада кенгроқ миқёсли битим доирасидаги буюртма ҳақида кетмоқда. Indigo Partners (США) хусусий инвестицион жамғармасига тегишли тўртда авиакомпания ўз ихтиёрига юқорида келтирилган русумли 274 дона ҳаво кемасини қабул қилиб олади. Шартнома шартлари буюртмаларни JetSmart (Чили), Frontier Airlines (США) ёки Volaris (Мексика) компаниялари фойдасига қайта тақсимлашни кўзда тутилган бўлсада, Wizz Air авиаоператори ўзининг авиатехникасига тўғридан-тўғри сўровнома расмийлаштирди, деб қайд этиб ўтди жаноб Варади. У, шунингдек, рахбарлиги остидаги компания келгусида Indigo Partners (США) инвестицион жамғармасига тегишли ташувчилар билан бир қатор қўшма харидларни режалаштираётганини таъкидлаб ўтди. Сўз эҳтиёт қисмлари, кучли электр энергия ўтказувчи қурилмалар ҳақида кетмоқда. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилнинг бошига келиб Wizz Air флотининг камида 50% Airbus A-321 авиацион техникасидан ташкил топади.

Читайте также:  {:ru}Uzbekistan Airways приступила к полетам на Boeing 767-300BCF из Навои

 

t98books