Сирли «қора қути» ҳақида 5 та қизиқарли факт  

5 увлекательных фактов о мистическом «черном ящике»

Барча ҳаво кемалари, у ҳо тижорат лайнери бўлсин ёки хусусий самолётми, уларда “қора қути” бўлади. Сиз бу ҳақида эшитгансиз, тўғрими? Агар авиаҳалокат рўй берса, тергов идоралари ҳар доим “қора қутини” қидирадилар, чунки улар ҳалокатнинг сабабларини аниқлашга ёрдам берадиган маълумотларни сақлаши мумкин бўлади. Бироқ “қора қути” ўзи нима? Ва нима сабабдан у ҳақиқатдан ҳам қора эмас? Қуйида Сизни ҳайрон қолдирувчи бортлардаги ўзи ёзар ускуналар ҳақида беш ажойиб факт келтирамиз.

  1. Расман у “қора қути” деб номланмайди.

Аслида, биз “қора қути” деб биладиган нарсамиз, бортдаги ўзи ёзар ёки бортнинг қайд қилиш ускунаси (БҚУ) деб аталади. Номланиши ускунанинг вазифасини аниқ ифода этади: у парвоз вақтида двигатель газни чиқараётган овози, ҳарорати, ёқилғининг ишлатилиши, ҳаво кемасининг тезлиги, баландлик ва пасайиш тезлиги каби маълумотларини қайд қилади ва ҳалокатдан сўнг тергов ишини енгиллаштириш учун электрон равишда ёзиб боади. Ва, тўғрисини айтганда, уни ўзи ёзар деб номлаш – “қути” деб номлашдан кўра ҳақиқатга яқинроқ. Ҳа, тарихан бу қути бўлган, бироқ ҳозирги пайтда у цилиндр кўринишига эга!

Читайте также:  {:ru}Uzbekistan Airways получила второй грузовой самолет Boeing 767

5 увлекательных фактов о мистическом «черном ящике»

  1. Кўпинча тижорат ёки хусусий самолёт бортида битта эмас, иккита “қора қути” ўрнатилади.

Бортнинг қайд қилиш ускунаси ёнида нутқли ўзи ёзар мавжуд, ундан учувчилар хонасидаги сўзлашувларни аудиёзувини амалга ошириш учун фойдаланилади. Шу йўл билан, масалан, ҳалокатдан сўнг ердаги диспетчерлик хизмати билан алоқани тиклаш мумкин бўлади. Баъзида иккита цилиндр (БҚУ ва нутқли қайд қилувчи) бирлаштирилади, бу, уларни бир қутига жойлаштирилган ускунага айлантиради. Учувчиларнинг хонасидаги сўзлашувларни нутқли қайд қилувчи икки соатгача бўлган вақт давомида ёзиши мумкин, агар шу вақт давомида парвоз одатдаги режимда ўтса, у ҳолда нутқли ўзи ёзар олдинги ёзувлар устидан ёза бошлайди. Борт мухандислари, бир учувчи агар лайнерга бир нарса бўлса, хотиним шу гапни эшитишига ишонч ҳосил қилиш учун “Мен ўз хотинимни севаман” деган иборани ҳар икки соат давомида такрорлаб турганини айтишди.

  1. Ҳақиқатда у қора эмас, балки ярқироқ-тўқ сариқ рангда.
Читайте также:  {:ru}{:ru}Вертолеты любого назначения в Узбекистане{:}{:uz}Ўзбекистонда ҳар қандай мақсадлар учун вертолётлар{:}{:}{:uz}Ўзбекистонда ҳар қандай мақсадлар учун вертолётлар{:}

5 увлекательных фактов о мистическом «черном ящике»

“Қора қути” оловга бардошли материалдан ишлаб чиқилган, у ярқироқ-тўқ сариқ рангга бўяб чиқилган. Ушбу ускуна нега “тўқ сариқ қути” эмас, “қора” деб аталишини тушунтириш мушкул, бироқ бу мавзуда ҳам бир нечта таҳмин мавжуд. Эҳтимол, бунга сабаб, ҳалокатдан сўнг ўзи ёзарлар портлаш ёки ёнғин натижасида қорайган ҳолатда топилишидадир ёки бўлмаса, энг биринчи қутилар кўзни қамаштиришни олдини олиш мақсадида қора рангга бўялганлигидадир.

Балки, “қора қути” – бу маълумотларни киритиш ва чиқариш ҳамда ички иши мураккаб қурилмалардан иборат бўлган ускуналарнинг умумий илмий номланишидир. “Қора” сўзи ихтирочининг фамилиясидан олинган деган фикр ҳам нотўғри бўлар эди, чунки борт ўзи ёзари австралиялик олим Дэвид Уоррен томонидан 1957 йилда кашф этилган. Ҳозирги пайтда “қора қути”лар юк ташувчи, фуқароларни ташувчи ва транспорт авиациясига тегишли барча ҳаво кемаларга ўрнатилмоқда.

  1. “Қора қути” учувчилар хонасида ўрнатилмайди.
Читайте также:  {:ru}В аэропорту Бухары введен в эксплуатацию новый терминал

Учувчиларнинг маълумотлари ва овозлари уларнинг хонасидан ёзиладиган бир пайтда, ўзи ёзарлар бевосита учувчилар хонасида ўрнатилмайди. Одатда, улар самолётнинг дум қисмида жойлаштирилади, бу ерда, ҳалокат содир бўлган ҳолатда, самолётнинг тузилиши уни бошқа жойдан кўра яхшироқ ҳимоя қилади.

5 увлекательных фактов о мистическом «черном ящике»

  1. “Қора қути” ни авиаҳалокатдан сўнг топиш жуда қийин.

“Қора қути” узатма радиолокацион маёққа эга, у сув билан алоқага тушганда фаоллашади. У ўттиз кун давомида импульс жўната бошлайди. Қуруқликда қидирув экспедициялари визуал тарзда фақат тўқ сариқ рангнинг йўналишини аниқлай олишлари мумкин, бу кўп ҳолатларда қидирув ишларини қийинлаштиради. Баъзи “қора қутилар” ни тижорат ёки хусусий самолёт қулаб тушганидан кейин топишни имкони ҳам бўлмади. Шунинг учун агар Сиз қачонлардир “қора қути”ни топиб олсангиз, илтимос, бу ҳақида ҳукумат идораларига хабар беринг – эҳтимол, Сизнинг топилмангиз, ҳалокат сабабларини аниқлашга ёрдам берар.

Шошина Ольга

AVIAV