Унинг таркибига маҳаллий ҳаво линиялари аэровокзали ва марказий ҳаво линияларининг аэровокзали киради.
Ўзбекистон ҳудудидаги шаҳарларга йўловчиларни жўнатиш маҳаллий ҳаво линиялари аэровокзали орқали амалга оширилади. 1995 йилда аэровокзалнинг реконструкцияси амалга оширилди. Ҳозир у замонавий дизайнли шинам бино кўринишига эга ва соатига 450 та йўловчи ўтказишга қодир. Бу ерда йўловчиларни ва уларнинг багажини рўйхатга олиш 6 нафар устун, шунингдек бар, дўкон, маълумотномалар хизмати ва халқаро телефон мавжуд. Аэровокзалнинг техник жиҳозланиши га хизмат кўрсатиш имконини беради.
Марказий ҳаво линияларининг аэровокзали орқали узоқ ва яқин чет мамлакатларининг йўловчилари жўнатилади ва кутиб олинади. 1976 йилдан бери унинг хизматларидан ўнлаб миллион одамлар фойдаланди. Ҳозир бу ерда босқичма-босқич реконструкция ишлари олиб борилмоқда, улар якунлангач марказий ҳаво линияларининг аэровокзали қитъадаги энг йирик ва қулай аэровокзаллардан бирига айланади. Ишларнинг асосий қисми тугатиб бўлинган, эндиликда бинонинг ўнг қанотида барча қулайликлар билан жиҳозланган бизнес-холл (CIP) заллари жойлашган, ва, сал нарироқда – VIP зал. Интерьер бутунлай ўзгартирилган, ва учиш ҳамда қўниш залларида энг янги ускуналар ўрнатилган. Аэровокзалнинг қўниш галереяси 4 та телескопик траплар билан жиҳозланди.
{:ru}Вывод бесспорен: завтра мы уже не будем путешествовать так, как сегодня. Движимые моделью перехода на…
{:ru}Погода – один из важнейших факторов, которые следует учитывать при планировании полета на частном самолете.…