“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ташкил этилганидан буён Тошкент аэропортида Авиацион хавфсизлик хизмати муваффақият билан амалга оширилиб келмоқда. Авиацион хавфсизлик хизматининг махсус бўлинмаси йўловчилар, экипаж аъзолари, қўлдаги юклар, багаж, оғир юклар, бортдаги озиқ-овқатлар ва ЮТнинг назоратини амалга оширади. Аэропорт раҳбарияти томонидан авиацион хавфсизликни таъминловчи бўлинмаларнинг техник жиҳозланишига катта эътибор қаратилади. Ушбу бўлинмалар таркибига Текширув хизмати, Қуролланган қўриқлаш отряди, алоҳида қўриқлаш батальони ва Қутқарув бўлинмалари киради. Текширув хизмати АҚШ ва Буюк британиянинг энг янги технологиялари билан жиҳозланган: интроскоплар, стационар металлқидиргичлар, қўл металлдетекторлари, стационар ва қўл рентгенофотокомплекслари, ВВ бўғларининг детекторлари ва бошқалар билан.“Тошкент” аэропорти ҳудудининг периметри бўйича ва НЎП да аэропортларни қўриқлаш алоҳида бригадаси хизмат қилади. Ҳар бир назорат-ўтказиш пункти текширув ускуналари билан жиҳозланган, шунингдек видеокузатув тизими ва кириш назорати муваффақият билан жорий қилинган.
НЎП да хизмат қилувчи текширув ва қўриқлаш батальонларининг мутахассисларини тайёрлаш ишлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК нинг Ўқув-машғулотлар маркази ҳузурида “Авиацион хавфсизлик” фани бўйича амалга оширилади. Раҳбар таркибнинг ўқитилиши Киев ва Москвадаги ИКАО Субминтақавий уқув марказларида ўтказилади. Ушбу турдаги ходимларнинг тайёрланиши ИКАО талабларига жавоб беради, бунинг натижасида ФА нинг бутун фаолияти давомида, унга ноқонуний аралашиш ҳолатларига йўл қўйилмаган. Йўловчилар томонидан Текширув хизмати устидан ҳеч қандай шикоятлар келиб тушмаган, чунки текширув ҳудудларидаги назоратга асосий талаблар – бу хушмуомалалик, одоблилик ва ўз ишининг билимдони бўлишдир.
{:ru}Вывод бесспорен: завтра мы уже не будем путешествовать так, как сегодня. Движимые моделью перехода на…
{:ru}Погода – один из важнейших факторов, которые следует учитывать при планировании полета на частном самолете.…