1923 йилнинг март ойида “Добролёт” кўнгиллилар ҳаво флотининг умумроссия жамиятига асос солинган, шу йилнинг август ойида унинг Ўрта Осиё бўлими Ўзбекистонда ҳаво линиялар очишга тайёргарлигини бошлаб юборди. Ушбу янгилик жуда долзарб бўлди. Чунки аввалари Тошкентдан Олма-Отагача бўлган йўл отда юрилганда роппа-роса 15 суткани эгаллар эди, Тошкентдан Бухоро ёки Хивагача бўлган карвон йўллари эса ўта хавфли