1923 йилнинг март ойида “Добролёт” кўнгиллилар ҳаво флотининг умумроссия жамиятига асос солинган, шу йилнинг август ойида унинг Ўрта Осиё бўлими Ўзбекистонда ҳаво линиялар очишга тайёргарлигини бошлаб юборди. Ушбу янгилик жуда долзарб бўлди. Чунки аввалари Тошкентдан Олма-Отагача бўлган йўл отда юрилганда роппа-роса 15 суткани эгаллар эди, Тошкентдан Бухоро ёки Хивагача бўлган карвон йўллари эса ўта хавфли эди ва бир ойга яқин вақтни оларди!
1923 йилда Москвалик мутахассислар томонидан асосий ва заҳира майдончаларини қуриш ишлари бошлаб юборилди. Баъзи учувчилар ва авиамутахассислар Ҳарбий ҳаво кучларидан “Добролёт”га ўтказилган ва уларга бу ерда илк 6 нафар “Юнкерс”лар топширилган.

Биринчи техник, ундан сўнг йўловчи рейслар Таписешу-Пишпек-Олма-Ота йўналиши бўйича 1924 йилнинг 3 чи ва 12 май кунлари амалга оширилди. Иккинчи сана Ўзбекистонда фуқаролик авиациясининг ривожланиш даврини бошлаб берди. Штурвал ортида ўшанда тажрибали учувчи В.Л.Галишев бўлган. Бироздан сўнг, Когон-Термиз-Душанба линияси очилди, ўша йилнинг сентябридан эса Когон-Тошҳовуз-Хива йўналиши бўйича самолётларнинг доимий ҳаракати бошланди.
Йилнинг охирига келиб ушбу линияларда минга яқин йўловчилар, 200 кг почта ва 5 т юк ташилган. 1993 йилда ушбу рақамлар 1409,9 минг йўловчилар ва 16,8 минг тонна почта ҳамда юкларни ташкил этди, ва агар биринчи йил давомида трассаларнинг узунлиги икки минг километрга яқин бўлган бўлса, 1930 йилда – 3,5 минг, 1940 йилда – 9 минг, 1968 йилда – 50 минг, ҳозирда эса – юз минг километрга яқин бўлиб турибди.