2022 йилга қадар JetSuite оператори рейсларга гибридли электросамолётларни туширади

К 2022 году оператор JetSuite запустит в рейсы гибридные электросамолеты

Серқуёш Калифорниянинг хусусий чартер компанияси JetSuite, 2022 йилдан қисқа масофалардаги рейсларни ташкил қилиш учун гибридли электросамлётлардан фойдаланишни бошлайди, бу атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатишни сезиларли даражада пасайтиради.

Компания аллақачон орқасида Boeing ва JetBlue турган электроавиация соҳасининг пионери Zunum Aero ишлаб чиқарувчисига 100 та гибридли бизнес жетга буюртма берган.

Ўз бортида 12 нафарга қадар йўловчини сиғдирадиган хусусий самолётлар чиқиндилар даражасини 80%га қисқартиришга имкон беради ва анъанавий моделларга нисбатан шовқини анча паст бўлади. Парвозлар масофаси прогнозларга кўра 1100 кмдан сал ошади, максимал круизли тезлиги 550 км/с ни ташкил қилади, бунда учиш учун футуристик ёки экологик кемага учиш-қўниш полосасининг жами 670 метри талаб қилинади.

К 2022 году оператор JetSuite запустит в рейсы гибридные электросамолеты

Бундан ташқари, экспертларнинг баҳолашларига кўра, хусусий самолётнинг гибридли модели тўғридан-тўғри харажатларининг нисбатан пастлиги билан ажралиб туради – ёқилғининг самарадорлиги ҳисобига бор-йўғи бир соатда 250 АҚШ доллари, бу потенциал йўловчилар учун жозибадорликни оширади.

Читайте также:  {:ru}Грузы для двоих

“Ушбу ҳамкорлик (Zunum Aero билан) сабабли биз ўз мижозларимизга янада кўпроқ самарали ва экологик тоза авиацион қарорлар таклиф қилишни режалаштиряпмиз” – деб айтишмоқда чартер операторнинг вакиллари.

Гибридли электросамолётлар қисқа масофадаги, одатда 800 км атрофидаги, парвозлар учун оптималлаштирилган, масалан Лос-Анджелесдан Сан-Францискога, Нью-Йоркдан Бостонга ёки Бордодан Ниццага.

100 та хусусий самолёт сотиб олиб, JetSuite қатновлар умумий сони кўпайиб боришига қарамасдан, ҳажми қисқариб бораётган минтақавий сайёҳатлар сегментига “янги қон қуйиш” учун ёрдам беришга интилмоқда.

“Ушбу бозорни эгаллаш учун 1000 та самолёт талаб қилинади, ва биз 100 дона лайнер харид қилиш тўғрисида қабул қилган қароримиз – ажойиб бошланишдир”, – деди авиаташувчи.

К 2022 году оператор JetSuite запустит в рейсы гибридные электросамолеты

Ҳозирги пайтда хусусий самолётларда парвозларни ташкил қилувчи чартер операторлари кўпчилигининг флоти 1200 метрли учиш-қўниш полосани талаб этади. Бу Zunum гибридли самолётини, айниқса тоғлардаги аэропортларда, фойдаланишда янада қулайроқ қилади, чунки электр ҳаракатлантирувчилар баландликка ёки ҳароратга сезгир эмас.

Читайте также:  {:ru}Аренда авто в аэропорту{:}{:uz}Аэропортда автомобилларни ижарага олиш{:}

Гибридли электрокарлар каби, электросамолётлар технологияси электроҳаракатлантирувчи ва ички ёниш ҳаракатлантирувчини бирлаштиради. Электр қуввати бир неча усулларда етказилади, улар батареялар, қуёшли унсурлар ва ёқилғи унсурлар. Уларнинг утилитар самарадорлиги шундан иборатки, ушбу батареяларни қувватлаш ва алмаштириш мумкин.

2013 йилда Сиэтл шаҳрида ташкил қилинган ишлаб чиқарувчи Zunum Aero компаниясининг ўзи кейинги йилга мўлжалланган гибридли самолётларни синаш бўйича йўлнинг энг бошида турибди.

JetSuite оператори гибридли электросамолётларнинг самога биринчи кузатувчиси бўлишга тайёр бўлсада, бошқа авиакомпаниялар ҳам енгил вазнли ва пастуглеродли хусусий самолётларни ишлаб чиқариш бўйича мажбуриятларни ўз зиммаларига олдилар.

Шундай қилиб, ўтган йили Rolls-Royce ва Siemens ҳамкорлигида гибридли электр самолётларни ишлаб чиқариши ҳақида авиация гиганти Airbus эълон қилди. Биргаликда улар 2030 йилгача минтақавий йўловчиларни ташашлар учун тижоратга йўналтирилган гибридли самолёт чиқаришни режалаштирмоқдалар.

Читайте также:  {:ru}"Белавиа" и Uzbekistan Airways договорились о код-шере на рейсах Минск-Ташкент

Умуман олганда, авиация саноати кўп ўн йилликлар давомида ёқилғидан фойдаланишни ва карбонат ангидрид гази чиқиндиларини камайтириш йўлларини қидириб келган. Экспертларнинг ва экологик баҳолашларга кўра, бутун дунё бўйича углерод чиқиндиларининг 2% авиация саноатига тўғри келади.

Шошина Ольга

AVIAV