Отлар қандай учади?

Отлар қандай учади?

Ҳайвонларни ташувчи агент ва отбоқар орасида катта фарқ мавжуд. Парвоз вақтида ҳайвонларни кузатиб борувчи агент, – бу бошлиқ каби бўлади. Отбоқарлар эса ҳайвонларни бортга ортиб юборишга ёрдам беради ва у билан бирга сайёҳат қилишга ҳақи бор бўлади. Кузатиб борувчи шунингдек ердаги хизмат кўрсатиш қисмини ҳам ўз зиммасига олади ва ҳайвонот оламининг барча вакиллари, масалан, авиакомпанияларни ҳайвонларнинг авиаташиши билан шуғулланишга мажбур қиладиган, дунёнинг турли ҳайвонот боғлари орасида саёҳат қилиб юрувчи шерлар ва пандалар билан ишлашга ҳуқуқига эга бўлади.

Парвоз қилиш

Отлар ортилган контейнерлар бортга юкланган заҳоти, йўловчилар (кўпинча уларнинг кўпчилиги) эса аллақачон ўз ўрниларида ҳайвонларнинг устида бир неча метрда нарироқда хавфсиз ҳолатда ўтириб олганларида, кузатувчи кема капитанидан трюмда қолиш учун рухсат сўрайди. Аслида, рухсатни ҳар сафар учиш вақтида ва қўниш вақтида олиш зарур бўлади. Учишдан олдин кузатувчи контейнерларнинг маҳкамлаганлигини ва ҳайвонлар жойида турганлигини икки марталаб текширади. Одатда, контейнерда учта от ва сомон бўлади.

Как летают лошади?

Ҳаво кемаси учиш-қўниш полосаси бўйлаб бошқариб борилаётганида, кузатувчилар контейнерлар орасида жойлашиб олишади, отларнинг тумшуғи олдинга самолётнинг ҳаракатланиши томонга қараб туради. Бу кўп учрамайдиган ҳолат бўлсада, бироқ агар от қўрқиб кетса, кузатиб борувчи ҳайвонни эҳтиёткорлик билан тинчлантириши ва уни психологик нормал ҳолатга келтириши зарур. Баъзи вазиятларни олдиндан кўра билиш ва ҳайвоннинг ўзини тутишини башорат қилиш кузатиб борувчининг муҳим сифатларидан ҳисобланади. Бу ишда, ҳудди бошқалардагидек, профилактиканинг бир грамми, бир килограмм давога тенг. Отларнинг кўпчилиги рейс вақтида ва, хусусан, парвоз пайтида ён томонларга қизиқувчанлик билан қарашади ёки сомонини чайнашни давом эттиради. Кузатиб борувчи хотиржамликни сақлаб турган вақтда, унинг қарамоғидагилар ҳам шу ҳолатда бўлади.

Парвоз вақтида

Агар кузатиб борувчи жойида турмай, доим айланиб юрса, отлар ҳавотирлана бошлайди. Шунинг учун, кема – тижорат лайнери ёки хусусий самолёт – крейсер баландлигига кўтарилади, кузатиб борувчилар зотдор дўстларини осудаликда қолдирадилар. Агар отлар безовталана бошлашса, кузатиб борувчи эшитади, ва вақти-вақти билан сомони ва суви етарлилигига ишонч ҳосил қилиш учун, тўрт оёқли йўловчилардан хабар олиб туради. Йўлда отларни кўп суғориш лозим эмас, ундан кўра уларга оз-оздан, бироқ тез-тез сув бериб туриш лозим. Ҳайвонларни авиаташиш юк бўлмасида хизмат кўрсатувчи ходимлардан бир неча киши бўлишини талаб этади, шу жумладан кузатиб борувчи ва ветеринар, шунинг учун улар ҳар доим бир-бирига ёрдам беришлари мумкин.
Как летают лошади?

Яхши отбоқарлар, ўзларида отларнинг ҳолатини ҳис қилиш учун, олдинроқ ва тажриба тариқасида ҳайвонларни ташиш учун жиҳозланган автомобиль трейлерларида сафарга жўнайдилар. Ишонасизми-йўқми, бироқ уларнинг бундай тажриба натижаси бўйича айтишларича, самолётнинг трюми автотрейлерга нисбатан анча оҳистароқ, чидамлироқ ва умуман қулайроқ экан. Самолёт ҳаракатланишининг бутун вақти давомида тўхтамайди ва тезлашмайди ҳамда йўлда кетаётган трейлерга ўхшаб кўп сонли бурилишлар қилмайди. Гирдобли ҳаракатларга келсак, у нотекис йўлдаги ҳаракатланиш ёки “ётган полициячи” сериясига тенглаштирилади.

Қўниш

Қўниш вақтида кузатиб борувчилар ва ветеринарлар контейнерга ҳайвонларнинг олдига қайтиб келадилар, ва юк бўлмасида лайнер тўлиқ тўхтаганича қоладилар. Сўнг кема, тижорат ёки хусусий самолёт ёнига отларни сайёҳатнинг кейинги босқичига тайёрлаш учун ер усти хизматлари етиб келади. Аэропорт ходилмари ҳайвонларни туширадилар.

Как летают лошади?

Шубҳасиз, ҳар бир рейс аввалгисидан фарқ қилади. Шундай қилиб, битта маршрутда авиаташувчи Жанубий Кореяга жўнаб кетаётган 20 та кулранг пониларни транспортировка қилиши мумкин, кейинги сафар трюмда Хитойга кетаётган тўққизта йўртоқи от жойлашиши мумкин ёки Мексикага йўл олган бир жуфт фриз айғир отлари.

Кузатиб борувчилар белгиланган жойда қоладилар, ва бир неча кундан сўнг уйга қайтадилар. Агар қайтиш йўлида уларга бошқа ҳайвонларни кузатиб келиш белгиланмаган бўлса, кузатиб борувчилар ва ветеринарлар самолётнинг салонида оддий йўловчилар сифатида учиб келадилар.

Ноёб тажриба

Кузатиб борувчилар ва чартер ташувчилар олдиндаги сафар ҳақида отни эгаси отни ўзидан кўп ҳавотирланади дейишади. Бунда, бутун парвоз давомида от эгаси “тош” юзли бўлиб ва ўриндиқнинг тирсакқўйгичини маҳкам ушлаб олганлиги сабабли бармоқларининг бўғин суяклари оқарган ҳолда ўтирган бир пайтда, унинг оти юк бўлмасида ўз сомонини ер устида бир неча минг метр баландликда чайнаб, ўзини ажойиб ҳис қилиб туради.

Ҳайвонларни авиаташиш нафақат ҳайвонот боғининг оддий аҳолисининг транспортировкасини, балки Олимпия ўйинларининг иштирокчиларини ҳам назарда тутади, уларни авиакомпанияларнинг ходимларига ишониб топширмайдилар ва ўз мутахассислар жамоасининг кузатувига топшириш афзал кўрилади.

Хулоса ўрнида

Агар Сиз қачонлардур Boeing 747 каби йирик лайнер бортида учишга қарор қилсангиз, у ҳолда юк бўлмасида кўп сонли ажойиб “ҳамроҳ”лар бўлиши мумкин бўлади: қимматли автомобиллар, страуслар ёки 20 дона от. Шунинг учун, агар Сиз кейинги сафар, самолёт салонида бўлиб туриб кишнаш овоз эшитсангиз ёки сомонни ҳидини пайқасангиз ҳайрон бўлиб ўтирманг.

Шошина Ольга

t98books