Лайнер CR-929 энди Airbus A-330 ҳаво лайнеридан каттароқ

Лайнер CR-929 энди Airbus A-330 ҳаво лайнеридан каттароқ

Лайнер CR-929 теперь больше воздушного судна Airbus A-330

Россия-хитой ишлаб чиқарувчиларининг CR-929 лайнери энди Airbus A-330 ҳаво лайнеридан каттароқ. aviav.ru электрон портали қайд этишича, сўз CRAIC авиақуриш корпорацияси лойиҳаси тўғрисида кетмоқда. Авиация муҳандислари кенг фюзеляжли самолётнинг ўлчамларини йириклаштирдилар, натижада, агар концептуал лойиҳа (2015 йилдаги илк варианти) билан таққослайдиган бўлсак, ҳаво транспортининг двигателлари қувватига бўлган талаблар ўзгарди. Фюзеляж кенглигини оладиган бўлсак, энди CR-929 ҳатто A-330 900 дан ҳам каттароқ. Ушбу русумларнинг иккааласининг ҳам узунлиги деярли бир ҳил. Россия-хитой лайнерининг салонида, иқтисод классни оладиган бўлсак, бир қаторда бараварига 9 та йўловчиларнинг ўриндиқдларини жойлаштириш мумкин. Авиатехника 35,4 тонналик тортиш кучига эга бўлган қувватли қурилмага эҳтиёжи мавжуд. 2015 йилда ишлаб чиқарувчи, ҳаво кемасига қуввати 34 тоннадан кўп бўлмайдиган двигателлар ўрнатилади деб айтган эди.

CRAIC авиақуриш корхонаси – бу COMAC (ХХР) корпорацияси ва ОАК (Россия) ларнинг қўшма корхонаси бўлиб ҳисобланади. COMAC матбуот хизмати авиалайнернинг дизайн борасидаги дастлабки версиясига оид бўлган маълумотларни ошкор этди. Иккинчи, яъни якуний итерацияга тегишли маълумот бу сафар Россия томонидан тақдим қилинган. ГСС Россия авиасаноати корхонасининг ОАК бўлинмаси ОАВ вакилларига ушбу масала СОМАС раҳбарияти билан тўлиқ келишилганлиги ҳақида эълон қилди. Рақамларда баъзи тафовутлар кузатилади, бу CR-929 ни ишлаб чиқаришнинг оғир жараёнида ривожланиш фактини билдиради.

Лайнер CR-929 теперь больше воздушного судна Airbus A-330 Ҳаво кемасининг дастлабки концепциясига киритлган баъзи ўзгартиришларга (двигателларни тортиш даражаси, фюзеляж ўлчамлари) қарамасдан, парвознинг масофаси аввалигдек қолмоқда. Самолёт қўшимча ёқилғи қуймасдан 12 минг километр масофани босиб ўтиши мумкин. Унинг Boeing-787 10 ва Airbus A-330 900 каби энг яқин рақибларининг парвози максимал масофаси ҳам деярли шундай. Хитой корпорациясининг вакили, бу, мавжуд бўлган барча ўрта/узоқ магистралли йўналишларнинг 95,1 % ига хизмат кўрсатиш учун етарли эканлигини таъкидлаб ўтди.

ГСС нинг авиация муҳандислари, эҳтимолга кўра, дизайннинг якуний вариантини тақдим қилишди. Янги лайнернинг 3-класс компоновкасида йўловчиларнинг сиғимлилиги 281 кишини ташкил қилади. A-330 900 самолёти одатдаги компоновкада (бу ҳам 3 классда) ўз бортига 287 нафар йўловчиларни (максимал юкланиш) қабул қилиши мумкин. Ушбу параметр бўйича таққослама таҳлил ўтказиш, аниғини айтганда, мақсадга мувофиқ бўлмайди, чунки узоқ магистралли турга мансуб бўлган ҳаво кемалари салон дизайнининг вариациялари масаласида юқори салоҳиятга эга ҳисобланади. Айниқса бу премиум класс салонлари учун долзарб ҳисобланади.

 

t98books