Ўзбекистонда кичик самолёт ва унинг хусусиятлари. Енгил авиациянинг афзалликлари ва камчиликлари қандай? Кичик самолётни AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси орқали қандай қилиб сотиб олишингиз мумкин.
Енгил авиация … Унинг фойдалари жиҳатларини ҳали кўпчилик тушуниб етганича йўқ. Кўпгина одамлар, енгил самолётларни профессионал учувчилар учун овунчоқ деб ҳисоблашади ва улар жиддий қабул қилинмаслииги керак деб ўйлашади. Бироқ, аслида, энгил самолётлар бизнес ва шахсий мақсадлар учун ажралмас ҳисобланади.
Энгил самолёт турига оғирлик, куч ва бошқа хусусиятларига кўра автомобиль билан солиштирса бўладиган барча самолётлар тўғри кетади. Асосан, бундай самолётлар тўртта йўловчи ва чекланган миқдорда юкни ташиши мумкин. Улар минг километрдан ошмайдиган қисқа масофаларга учишади. Гарчи, вақти-вақти билан қўшимча ёнилғи қуйиш орқали, бундай “чақалоқлар“ катта масофани босиб ўтишга қодир, бироқ йўл давомида бир оз дам олишга тўғри келади.
Енгил авияция самолётлари асосан осмонни севадиганлар, айниқса учувчилар орасида талабга эга. Улар парвозсиз яшай олишмайди ва кўпинча ҳеч қандай мақсадсиз саёҳат қилишади – жараённинг ўзидан завқ олиш учун. Бироқ, тез “чақалоқлар“ бизнесда жуда жиддий вазифаларни ҳал қилиш қобилиятига эга. Келинг, уларнинг афзалликлари ҳақида кўпроқ билиб оламиз.
Паст нарх
Аввало энгил самолётлар нарх жҳатдам жуда қулайдир. Албатта, улар одатдаги автомобилларга қараганда қимматроқ, аммо ўрта даражадаги бизнес-реактивлардан кўра бир неча марта арзонроқ. Ишлатилган самолёт бир неча ўн минглаб долларга сотиб олиниши мумкин, ва янгисини эса бир неча юз минг доллар ёки бир оз кўпроғига сотиб олишингиз мумкин.
Албатта, бу ерда ҳам турли вариантлар мавжуд. Жиддий учиш характерларига эга бўлган таниқли бренд самолётлари бир неча миллион долларга тушиши мумкин. Бироқ, назарий жиҳатдан, бу миқдор учун сиз бутунлай енгил самолёт сотиб олишингиз мумкин – бу сизнинг ўзингиз олдингизга қўйган мақсадларингизга боғлиқ.
Енгил авиациянинг самолёти ишлатиш учун ҳам жуда арзон. Улар иқтисодий, доимий текширишни талаб қилмайди ва таъмирлашда уларда анъанавий бизнесга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган миллионлаб долларларга эҳтиёж сезмайди.
Сотиб олишнинг енгиллаштирилган жараёни
Кўпгина бошқа мамлакатлардаги каби кичик самолётларни сотиб олиш жараёни жуда соддалаштирилган. Барча расмийлашувлар бир ҳафтадан ортиқ давом этмайди, реактив самолётни сотиб олиш эса бир неча ой давом этади.
Баъзи одамлар кичик самолётни сотиб олиш учун учувчи гувоҳномани олиш керак деб ўйлашади, лекин аслида бундай эмас. Самолётни ҳар ким сотиб олиш ҳуқуқига эга ва рейсларни амалга ошириш учун сиз ҳар доим профессионал учувчини ишга олишингиз мумкин.
Камчиликлари шундаки, кичик самолётларнинг парвозлари жуғрофияси жиддий чекланган ва кўпинча маълум йўналишни амалга ошириш учун махсус рухсат талаб этилади. AVIAV TM (Cofrance SARL) Сизга ушбу масала бўйича маслаҳат беришга ва Ўзбекистон, Россия ёки бошқа давлатларга парвозларингиз имкониятларини муҳокама қилишга тайёр.
Сақлаш ва ташиш
Енгил авиация самолётлари ўз гаражида сақлаши харажатлари сезиларли даражада кам. Аэропортдаги тураргоҳ жуда қиммат, аммо энгил самолётларда ангарни ижарага олишнинг ҳожати йўқ.
Ташиш учун, кичик самолётни гараж ёки аэродромга автомобиль ёки буксир ёрдамида этказиб бериш мумкин. Қанотларини олиб ташлаш кифоя, ва замонавий моделларда бу бир неча сония ичида амалга оширилади – самолёт транспортга тайёр!
Самолётларнинг янги моделлар турли хил деталларга бўлиниб сотилиши одатий ҳол. Бу самолётни бошқа шаҳар ёки мамлакатга етказиб беришни жуда осонлаштиради. Ихтиёрга кўра, бундай самолёт яна ўз гаражда йиғилиши мумкин. Агар сиз буни ўзингиз қилишдан қўрқсангиз, AVIAV TM (Cofrance SARL)га мурожаат қилинг ва профессионал мутахассислар хизматидан баҳраманд бўлинг.
Кўп функциялилиги
Яна бир афзаллиги шундаки, енгил авиация самолётларига парвозлар учун узун парво ёʼлаклари керак эмас. Кўпгина моделлари минимал узунликдаги парвоз чизиғидан кўтарилиши мумкин. Шунингдек вертикал тарзда, яни вертолётлардек ҳам учишга тайёр бўладиган турлари мавжуд.
Шунга кўра, енгил самолётларнинг қўниши билан боғлиқ бўлган ҳеч қандай муаммолар йўқ ва улар учишга ноқулай бўлган жойларда ҳам, катта самолётларга эга бўлмаган энг кичик аэродромларда ҳам қўнишга тайёр. Бу уларнинг учишга ажратилган ҳудудларни кенгайиришга ёрдам беради ва тадбиркорларга кўплаб бизнес муаммоларини ҳал қилишга имкон беради.
Бунга қўшимча равишда, енгил самолётларнинг кўплаб моделларида самолётни қор ва сувга тушишига имкон берадиган, чанғи ва сузувчи амфиби шассис каби қўшимча ускуналари мавжуд. Тюнинг қилишни истаганлар учун, масалан, кучини, самарадорликни ошириш, техник янгиликлар қўйиш ёки кабинани қулайроқ қилиш жуда ҳам осон.
Кичик самолётларни турли мақсадлар учун ишлатилиш мумкин. Айниқса, сизнинг бизнесингиз бевосита авиация билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлса, масалан, ўзингизнинг самолёт учишга ўргатувчи клубингиз бўлса, у эрда сиз ўрганувчи учувчиларга машқа қилиш майдончаси сифатида фойдаланишингиз мумкин
Шу билан бирга, кичик самолётлар йўловчиларни қисқа масофаларда тиқинлар ва чироқларсиз кўчириш билан бирга “ҳаво такси“ функцияларини бажаришга қодир. Кўпинча бундай самолётлар ҳаво фотосуратлари, турли ҳаво ишларини бажариш, қувур линиялари ва электр узатиш линиялари, ўрмон ёки дарё патруллари, кичик юкларни этказиб бериш ёки бошқа нарсалар учун ишлатилади.
Шундай қилиб, енгил самолёт фақатгина ўйин-кулги ва бошланғич учувчиларни тайёрлаш учун яратилган эмас деган хулосага келиш мумкин.
Ўзбекистонда кичик самолётни қандай сотиб олиш мумкин?
Европанинг етакчи авиация брокери AVIAV TM (Cofrance SARL) Сизга Ўзбекистонда кичик самолёт сотиб олишга ёрдам беради. Олмаотада ўз офисимиз борлиги эса ишингизни анча осонлаштиради.
Мақсадларингиз ва бюджетингиздан келиб чиққан ҳолда сизга дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг турли моделларини таклиф этишга тайёрмиз. Бизнинг базамизда, масалан, Pitts S2b ёки Extra 300, тўртта тўртбурчак Diamond DА42, Cirrus SR22, Beechcraft Bonanza G3b, арзон нархлардаги ва кўп функцияли рус Сигма ёки турли моделлар ва модификациялаштирилган машҳур америкалик Cessna ва бошқа турлари мавжуд.
Тажрибали авиаташув ходими сизга қайси модель сиз учун энг маъқул эканлигини аниқлашга, сўнгра AVIAV TM (Cofrance SARL) адвокатлари сотиш ва сотиб олишдаги расмиятчиликларни қонуний тарзда олиб боришда ёрдамчингиз бўлишади. Биз сизнинг самолётингизни ишлатиш ва теҳник ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлган барча масалаларни ҳал қиламиз. Исталган вақтда биз билан боғланинг: биз доимо янги мижозларни қабул қиламиз!
{:ru}Вывод бесспорен: завтра мы уже не будем путешествовать так, как сегодня. Движимые моделью перехода на…
{:ru}Погода – один из важнейших факторов, которые следует учитывать при планировании полета на частном самолете.…