Тиббий авиация

Тиббий авиация — хусусий ҳаво кезишнинг муҳим соҳаси бўлиб, унинг ёрдамида ҳар куни дунёда юзлаб инсонларнинг ҳаёти қутқарилади. Айнан хусусий самолётларда, фавқулодда вазиятларда фалокат юз берган ҳудудлардан оғир яраланган одамларни олиб чиқиб кетиш ва уларни касалхонага хавфсиз транспортировкасини таъминлаш мумкин.

Бундан ташқари, санитария авиацияси хизматларига касални оддий рейс билан етказиш имкони бўлмаган ҳолатларда ҳамда ҳомиладор аёлни туғуруқхонага етказиш зарурати пайдо бўлган вазиятларда мурожаат қилинади.

Тиббий авиация Узбекистонда

Ўзбекистонда тиббий авиация ХХ асрнинг 30 йилларида пайдо бўлди. Санитария соҳасидаги самолётларидан уруш вақтларида жуда кўп фойдаланилган. Бугунги кунда касал одамни ёки ҳомиладор аёлни хусусий самолётда етказиш хизмати учун Европадаги энг йирик русийзабон брокер AVIAV TM (Cofrance SARL) га мурожаат қилиш мумкин.

Санитария авиацияси самолётларида касални фавқулодда етказиш учун барча зарур нарсалар мавжуд: ўпкаларни сунъий вентиляция қилиш ускуналари, дефибрилляторли ЭКГ машиналари, жонлантирувчи тўпламлар, тиббий шиналар ва каталкалар, кислородли баллонлар. Самолёт муддатидан аввал туғиш ҳолати сабабли ижарага олинган бўлса, бортга шифокор таклиф қилинади ҳамда янги туғилган чақалоқ учун ккювез ўрнатилади.

Заруратдан келиб чиқиб, тегишли йўналиш бўйича бортда ишлаш учун шифокорни ёки мутахассислар бригадасини таклиф қилишингиз мумкин.

Самолётни қандай чақириш мумкин

Тиббий авиацияда асосийси — бу шошилинч чора кўриш: ҳар бир йўқотилган дақиқа кимнингдур ҳаётига зомин бўлиши мумкин. Лайнерни Кофранс САРЛ га телефон қилиб ёки сайтда талабнома қолдириб, ижарага олишингиз мумкин: бизнинг мутахассислар қисқа муддатларда Сиз билан боғланишади ва Сизга маъқул самолётни танлаб беришади.

Заруратга қараб Сиз вертолёт чартерига буюртма беришингиз мумкин. Винт қанотли машина, касални етиб бориш қийин бўлган, узоқ ҳудуддан олиб келиш учун керак бўлади.

Санитария авиациясининг лайнерлари

Ўзбекистоннинг тиббий авиациясида қуйидаги ҳаво кемаларидан фойдаланилади:

• Eurocopter 145 (икки нафар ётган ҳолатдаги касалга мўлжалланган, тезлик 278 км/с, парвоз масофаси 5,5 км), Ми-17, Ми-8 вертолетлари;
• Ан-30 (тезлик 430 км/ч, парвоз масофаси ёқилғи заҳираси билан 2 630 км) ва Ан-2 (скорость 300 км/ч, возможен перелет на 990 км) самолётлари.

Парвозлар нархи

Жет ижарасининг аниқ қиймати ҳаво кемасининг турига, парвоз масофаси ва бортда махсус ускуналарнинг мавжудлигига боғлиқ.

Ўрта ҳисобда Ан 30 нинг бир соатлик парвози 11 300 000 сўм туради, АН-2 нинг ижараси учун Сиз 2 800 000 сўм тўлайсиз.

Хеликоптернинг бир соатлик парвози 9 400 000 сўм атрофидани ташкил қилади.

Ёдингизда тутинг: вақт ва соғлиқ – бу, энг биринчи навбатда қайғуриш керак бўлган нарсалар. Санитария авиацияси хизматлари учун Кофранс САРЛ га мурожаат қилинг ва ўзингизни эҳтиёт қилинг!