Ансатнинг тиббий версияси Н.Новгородга юборилди

Ансатнинг тиббий версияси Н.Новгородга юборилди

Медицинская версия Ансат отправлена в Н. Новгород

Ансат вертолётининг тиббий талқини РҲК томонидан Н. Новгородга жўнатилди. Винтқанотли машина ушбу ҳудудда навбатчиликни амалга оширади, деб хабар беради aviav.ru электрон нашри. Вертолёт 15.06.18 – 07.07.18 бўлган давр мобайнида парвозлар уюштиради. РҲК дагилар ОАВ вакилларига ушбу машинанинг қайд рақами – 33072 эканлигини маълум қилишди. Авиатехника оператори вертолётни 2018 йилда қабул қилиб олган. Вертолёт ушбу ҳудудда санитария авиациясининг вазифаларини (тиббий авиаташишларни) амалга ошириб боради, эҳтимол, Жаҳон Чемпионати (Футбол) якунлангандан сўнг ҳам.

Ансат ҳаво транспорти табиий, техноген катаклизмлар оқибатида талофат кўрган оғир касалларни эвакуацияси учун мўлжалалнган. РФ нинг юқоридан келтирилган вилоятининг олис жойлардаги туманларида вертолётга катта эҳтиёж мавжуд. Ушбу сервис юрак-томир касаллилкарининг турли шакллари билан оғрийдиган, йўл-транспорт ҳодисасида жабр кўрган ҳамда шошилинч акушерлик ёрдамига муҳтож бўлган кўплаб касалларнинг ҳаётини сақлаб қолишга имкон яратади.

Охирги бир неча йилларда бундай сервис Н. Новгородда мавжуд бўлмаган. Унинг пайдо бўлишига эҳтимол ушбу шаҳар Жаҳон Чемпионати иштирокчиси бўлганлиги сабаб бўлгандир, чунки мамлакатнинг турли бурчакларидан футбол ишқибозларининг, бошқа давлатлардан меҳмонларнинг кўп миқдорда етиб келиши кутилмоқда. Ҳалокатлар тиббий бўлимининг ходимлар гуруҳи учун бироз аввал махсус ўқиш ташкил этилди, авиабригадалар ишга тўлиқ тайёр ҳолатда. Айни пайтда РҲК флоти 5 та Ансат санитар вертолётига эга. Ушбу авиаоператорнинг ихтиёрида шунингдек ушбу русумниг VIP-версияси ҳам мавжуд. РҲК вертолётлари Псков, Волгоград, Курган вилоятларида навбатчиликни амалга оширишади. Вертолёт авиакомпанияси жорий йилда ўз ихтиёрига юқорида келтириб ўтилган русумнинг яна 5 дона бортини қабул қилиб олади. Винтқанотли машиналар унга Россия авиатехника лизингберувчиси ГТЛК компанияси билан тузилган шартнома шартларига мувофиқ топширилади.

 

t98books