Etihad Airways нинг ривожланиш стратегияси ҳали ҳам мавҳум

Стратегия развития Etihad Airways до сих пор не ясна

Etihad Airways нинг ривожланиш стратегияси ҳали ҳам аниқ эмас деб хабар тарқатади aviav.ru интерфаол нашри. Ушбу авиаташувчининг топ-менежери Т.Дуглас Global Aerospace Summit аудиторияси билан бир нча ойдан бери ўз раҳбарлиги остида бўлган компаниянинг ривожланишига оид бўлган режалари билан бўлишишни лозим топмади. 30.04.18 дан 02.05.18 гача бўлган даврда ўтказилган саммитда иштирок этган ОАВ вакиллари яқин шарқ авиакомпанияси раҳбаридан бизнесни ривожлантириш стратегиясига оид ҳеч қандай маълумот олишолмади. Тўғрисини айтганда, Т. Дуглас баъзи йўналишлар ҳақида тўхталиб ўтди, бироқ бунга қарамай кўпчилик саволлар жавобсиз қолди. Топ-менежер Air Berlin ва Alitalia билан содир бўлган вазият ҳисобга олинганлигини, Etihad Airways уларни тақдирини такрорламаслигини, авиаоператор бошқаларни хатоларини такрорламаслини айтиб ўтган. Жаноб Дуглас томонидан берилган изоҳлар вазиятни ойдинлаштирмади. Авиаташувчи яқин бир неча йиллар давомида қандай ривожланиши тушунарсиз қолди. Хулоса қилиш мумкинки, ривожланиш стратегияси ҳали белгиланмаган, шунинг учун ҳам авиакомпания раҳбари айни пайтда журналистларга ҳеч нарса дея олмади.

Читайте также:  {:ru}Авиакомпанию Uzbekistan Airways не пускают в Киев

Etihad Airways яқин шарқ авиаоператори охирги вақтда иқтисодий қийинчиликларни бошидан кечираётганлиги сир эмас, жиддий зарарлар қайд этилган. Экспертларнинг таъкидлашларича, авиакомпанияни яна даромадли қилиш осон бўлмайди.

 

AVIAV