Adria Technika ТХваТ оператори яқинда Airbus A-330 300 га хизмат кўрсатди

Оператор ТОиР Adria Technika недавно обслужил Airbus A-330 300

Словениянинг Adria Technika ТХваТ оператори яқинда Airbus A-330 300 га хизмат кўрсатди. Бу словен провайдери ҳисобидаги илк кенг фюзеляжли турдаги ҳаво лайнери, деб таъкидлаган фуқаролар авиацияси соҳасига оид aviav.ru янгиликлар портали. Лайнер 2015 йилда ишлаб чиқарилган, айни пайтда Исландиянинг WOW Air авиакомпаниясининг рейсларига хизмат кўрсатмоқда. Рейкьявикдан Словения пойтахтига учиб келган авиатехниканинг рўйхатга қўйиш рақами TF-LUV. Любланага самолёт 07.06.18 да етиб келди ва 09.06.18 даёқ кема АҚШ га учиб кетди. Авиаташувчи аввалари Adria Technika корхонасининг сервис марказига техник хизматдан ўтиш учун фақат Airbus A-320/321 самолётларини жўнатган.

Маълумки, авиатехникага техник хизмат кўрсатиш соҳасидаги хизматларнинг словен провайдери Bombardier CRJ, Airbus A-320 оиласига мансуб самолётлар билан ишлайди. Adria Technika компаниясининг мижозлари орасида собиқ иттифоқ ҳудудидан бўлган Белавиа, Air Moldova, Turkmenistan Airlines, SmartLynx, SCAT, Nordica, РусЛайн ва бошқалар каби компаниялар мавжуд. Ялпи даромад кўрсаткичи, фақат операторнинг операцион фаолиятини оладиган бўлсак, 2017 йил якунларига кўра 2,7 миллион евродан ошган.

Читайте также:  {:ru}Uzbekistan Airways Technics ждет ребрендинг и финансовая независимость

Словен компаниясининг даромади 23,1 миллион еврони ташкил қилди. Ўтган йили, дарвоқе, ушбу провайдер хизмат кўрсатиш учун SAS Scandinavian Airlines, EasyJet ва Swiss International Air Lines авиаташувчилари билан узоқ муддатли шартномалар тузган. Айтганча Adria Technika шу йилнинг бошида Adria Airways Technika номи остида танилган эди. Словениянинг ТХваТ операторининг номи мулкдор ўзгарган заҳоти ўзгартирилди. Ҳозир эса, провайдер Linetech (Польша) компаниясига тегишли эканлигига аниқлик киритиб ўтиш зарур.

 

AVIAV