Ғафур Ғулом истироҳат боғи

Ғафур Ғулом истироҳат боғининг умумий майдони 23 акрни ташкил этади. Ғафур Ғулом истироҳат боғи Тошкентнинг энг кўклам боғи ҳисобланади, унда дарахтлар зич экилган бўлиб, бу уни, асфальт йўллар ва шаҳарнинг бетонли бино ва иншоотлари ўртасида жойлашган воҳага ўхшатади. 

Боғнинг ўртасида жойлашган кўл дам олувчилар учун майин микро-иқлимни таъминлайди ва табиий осойишталикни тақдим этади.

Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи Наврўз, Янги йил ва бошқа аҳамиятли саналарни нишонлаш вақтида янада гавжум ва рангба-ранг бўлади. Бутун йил давомида Ғафур Ғулом боғида креатив фаолият, халқ фестивали, халқ урф-одатларининг ва анъаналарининг, кийимларининг, халқ санъатининг кўргазмалари ўтказиб келинади.

Ғафур Ғулом боғидаги аттракционларнинг тур-тоифаси шунчалик кўпки, ҳар бир келган одам ўзи учун қизиқ бўлганини албатта топади. Ғафур Ғулом боғининг диққатга сазовор жойи бўлиб “Шайтон ғилидраги” ҳисобланади – у боғнинг гўёки соати кабидир. “Шайтон ғилидраги”нинг ҳаракатлана бошлаши боғ очилганидан дарак беради. Ғафур Ғулом боғига келганларнинг осуда дам олишлари учун жойлар жудаям кўп, масалан қайиқда сайр қилиш, от миниш, шахмат ўйнаш ёки шунчаки дарахтлар соясида скамейкада ўтириб китоб ўқиш мумкин.

Читайте также:  Медресе Барак-Хана
AVIAV