AVIAV TM (Cofrance SARL) Ишбилармонлик авиациясининг халқаро маркази ўз мижозлари учун янги хизматни жорий қилмоқда: вертолётда ҳаво экскурсиялари ва сайрлар. Эндиликда ҳар бир сайёҳ ёки Ўзбекистон фуқароси ҳаво кемасида индивидуал парвозга буюртма бериши ва ўзи ёқтирган йўналишни танлаши мумкин.
Талабномалар Ўзбекистоннинг хелиопортлар мавжуд бўлган ва вертолётларда учиш рухсат берилган барча шаҳарларида қабул қилинади. Бундай хизмат байрамлар, тантанали маросимлар, тўйлар ва бошқа муҳим тадбирларни ўтказишда айниқса долзарб ҳисобланади.
Тошкентга етиб келадиган сайёҳлар учун шаҳар атрофидаги энг чиройли жойларни кўришга имкон берувчи парвозларнинг махсус дастурлари тузилган. Ушбу йўналишларга кўм-кўк воҳа бутазорлари ва мевали дарахтлар бўйлаб оқаётган Пскем дарёси, ўз кучи ва ҳашамати билан ўзига мафтун этувчи манзарани яратаётган, тоғлар тизмаларини оралаб оқиб келаётган қайноқ Майдонтол ҳам киритилган.
Тоғли кўллардан баҳра олишни яхши кўрадиганларга Ихначкўл ва Испай мовий кўлларига уюштириладиган ҳаво экскурсиялари хуш келади, бу ерда улар майдони 1000 квадрат метрни ташкил этадиган кенг Ангрен платосини кўриши мумкин. Ушбу плато кўм-кўк яйловлардан баландлиги 3400 метргача келадиган тикка қияликлар билан ажратилган. Шу ернинг ўзида кўп дарёларнинг манбасини бошланади, хусусан, платодан қулаб, табиат санъатининг ҳақиқий шоҳ асарини яратиб туриб, чуқур дараларга оқиб кетувчи Гавсай, Косоной, Охангарон.
“Ҳаво” сайёҳларини ноёб тоғ манзалари кутади, хусусан гумбаз шаклидаги, булутлар тагигача кетиб бораётган, бетакрор йирик тоғли ҳудуд бўлмиш таниқли Чимён, ёввойи ибтидоий Каптаркумуш тоғлари ва Тошкент вилоятининг бошқа ғаройиб ҳамда гўзал жойларини фақат вертолёт бортидан кўриш мумкин.
AVIAV TM (Cofrance SARL) ихтиёрида энг замонавий ҳаво кемалари, Америка, Европа ва Россиянинг ишончлилик ва сифат лидерлари мавжуд. Сайёҳларнинг мафтун бўлган нигоҳлари учун хилма-хиллик билан очилган барча манзараларни, бир вақтнинг ўзида фотосанъатининг ноёб асарларини яратган ҳолда бемалол камерага тушириб олиш мумкин.
Ўзбекистонда AVIAV TM (Cofrance SARL) дан илк ҳаво экскурсиялари катта муваффақият билан ўтиб, сайёҳатчиларда анчагина таассуротлар ва завқли ҳиссиётлар қолдирди. Буюртмаларга қабул очилган, ва вертолётни ўзингизга қулай бўлган вақтга бронлаб қўйишингиз мумкин.
{:ru}Вывод бесспорен: завтра мы уже не будем путешествовать так, как сегодня. Движимые моделью перехода на…
{:ru}Погода – один из важнейших факторов, которые следует учитывать при планировании полета на частном самолете.…