Categories: Статьи

Хусусий самолёт ижараси: чартер операторини танлаш

Чартер операторини тўғри танлаш, Сизга кўпдан бери кутган сайёҳатингиздан етарли даражада роҳатланишингизга имкон яратади.

Тўғри келадиган чартер операторини танлаш масаласи ҳиссиётларингиз, руҳий кечинмаларингиз ва сафарингизни идрок қилишингизга таъсир кўрсатиши мумкин. Агар Сиз хусусий авиацияда янги бўлсангиз ва ушбу жараён қандай ташкил қилинганлигини тушунишга уринаётган бўлсангиз, реаллик бироз чалкашдек туюлиши мумкин.

“Тўғри келадиган” чартер операторини аниқлаш жиҳатининг асосий мураккабликларидан бири, барча саволларга бир варакайига жавоб берадиган ягона таъриф мавжуд эмаслигидадир. Бунга, ҳар бир рейсга қўйиладиган талаблар хар ҳил бўлганлиги ва “ёмон” ёки “яхши” деган тушунчалар субъектив бўлганлиги сабаб бўлади. Аниқ бир йўналиш учун муайян чартерни танлашга таъсир кўрсатувчи ўнлаб омиллар мавжуд. Улардан асосийлари қуйидагилардир:

  • парвоз қилишни режалаштираётган одамлар сони;
  • юк ва ускуналар (гольф ўйини учун жиҳозлар, велосипедлар, сноубордлар ва ҳ.к.) сони;
  • режалаштирилаётган парвознинг масофаси;
  • аэропорт характеристикаси (учиш-қўниш полосасининг узунлиги, ҳаво бандаргоҳининг жойлашиш баландлиги, об-ҳаво шароитлари).

Сизнинг қарорингизга таъсир кўрсатувчи бошқа омиллар ҳам мавжуд, улар:

Парвоз бир томонга амалга ошириладими ёки бориш-қайтиш йўналишими ё махсус ҳайдаб бориладиган рейсми?

 

Бир томонли рейс хусусий самолётнинг юқорироқ тарифига эга бўлади, чунки Сиз нафақат бевосита амалга оширган парвозингиз учун, балки самолётнинг доимий базаси бўлган аэропортига қайтиб бориши учун ҳам тўлайсиз. Бу қулай, бирой қулайлик учун тўлаш лозим бўлади.

Хусусий авиацияда икки томонга ҳам парвоз қилиш тез бориб-келишни англатади, одатда, 24 соат давомида. Акс ҳолда ҳаво кемасининг туриб қолиш вақти ва учиш экипажининг кутиш режимида бўлиши жуда катта харажатларга олиб келади. Шундай қилиб, икки томонга ҳам парвоз қилиш, бир томонга учишдан кўра иқтисодий нуқтаи назардан фойдалироқ ҳисобланади, бу ерда баъзи чекловчи омиллар мавжуд.

Сафари эгилувчан графикли бўлганлар учун, эҳтимол, махсус ҳайдаб бориладиган рейс вақтида хусусий самолётни ижарага олиш имконини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлар. Бу юқорида келтириб ўтилган, ҳаво кемаси доимий базаси бўлмиш аэропортга қайтиб учиб келадиган, қайтувчи рейс. Бўш хусусий самолётни махсус ҳайдаб олиб келгандан кўра, операторлар ушбу рейсларни пасайтирилган нархларга таклиф қилишади.

Авиацион чартернинг хавфсизлиги

Авиация соҳасини бир қатор расмий органлар назорат қилиб турган бир вақтда, баъзи операторлар ўзи учун сифат ва хавфсизликнинг янда юқори стандартини белгилаб оладилар.

Хусусий самолётни ижарага олишга қарор қилган вақтингизда, агентга қуйидаги саволларни берганингизга ишонч ҳосил қилинг:

  • ташувчи тегишли аккредитацияга эгами?
  • авиаташувчи ўз флотининг барча хусусий самолётларида хавфсизликка оид мустақил текширувлар ўтказиб турадими?
  • бошқараётган жамоа ўз лавозимларини қанча вақтдан бери эгаллаб келмоқда?

Маълумки, у даражада пухталик билан ишламайдиган операторлар, ижаранинг паст нархига урғу берган ҳолатда, джетлар хавфсизлигини оширишга қаратилган процедуралардан воз кечадилар.

Джет-карталар дастури ёки сўров бўйича хусусий самолёт ижараси мавжудми?

Эҳтимол, ҳаво кемаси чартерининг энг катта ва аниқ устунлиги унинг мослашувчанлигидир, у Сиз ўзингиз танлаган лайнерда, қачон ва қаерга хоҳласангиз ва якуний манзилингизга яқин бўлган аэропортга учишга имкон беради.

Хусусий парвозларни ташкил қилаётганда максимал эркинликни афзал кўрадиганлар учун сўров бўйича лайнернинг ижараси реал вақт режимида сафар уюштиришни режалаштиришга ва белгиланган доирада ҳаракатланишга имкон беради. Бу, иш жадвали доимий равишда ўзгариб турадиган ёки асосан сафарлари охирги дақиқада амалга ошадиган одамлар учун идеал ечим ҳисобланади.

Муқобил вариант – джет-карталар. Аванс тўловли ушбу опцияни кўпчилик жуда қулай деб ҳисоблайди, чунки:

  • рейсга кира олишликни кафолатлайди;
  • одатда қайтиб учиб келиш учун йиғимларни ўз ичига олмайди;
  • барқарор нархни таъминлайди;
  • транспорт харажатларини назорат қилиш имконини беради.

Яхши ном қозонган ва хавфсизлик даражасига қатъийлик билан ёндашадиган чартер брокерини қидиряпсизми? Индивидуал рейсни ташкил қилиш учун Cofrance SARL (TM AVIAV) компаниясининг мутахассисларига мурожаат қилинг.

Шошина Ольга

t98books

Recent Posts

Сколько топлива потребляет частный самолет?

{:ru}Вывод бесспорен: завтра мы уже не будем путешествовать так, как сегодня. Движимые моделью перехода на…

5 years ago

Влияние погоды на полет частного самолета

{:ru}Погода – один из важнейших факторов, которые следует учитывать при планировании полета на частном самолете.…

5 years ago

{:uk}Єдина узбекистанская авіакомпанії Uzbekistan Airways відпрацювала 2019 р. з зростанням основних виробничих показників. Госперевозчик наростив…

6 years ago

{:uk}Авіакомпанія "Ютейр" вперше відправила широкофюзеляжний літак на техобслуговування в Узбекистан. Важку форму C-check на Boeing…

6 years ago

{:uk}В Республіці Узбекистан у поточному році повинна з'явитися нова державна авіакомпанія, яка буде називатися Humo…

6 years ago

{:uk}Іранський перевізник Zagros Airlines налагодив пряме авіасполучення між столицями Ірану та Узбекистану. Перший рейс за…

6 years ago