Правила этикета при полете на частном самолете

Хусусий самолётдаги парвозда этикет қоидалари

Хусусий самолётдаги парвоз ҳақида гап кетаётганда, риоя қилиниши лозим бўлган этикетга оид бир неча қоида пайдо бўлади. Улардан баъзилари аниқ белгиланган ва регламентланган бўлса, бошқалари оддий ҳаётда тарқалган оддий этикет қоидалари ҳисобланади. Шундай қилиб, хусусий самолётдаги парвозга бевосита алоқадор бўлган ихтиёрий ва мажбурий талабларга ўтамиз.

Тегишли равишда кийининг

Хусусий джетда учаётганингизда эгнингизга киядиган кийимингиз, ўзингизни тутишингиз каби унчалик катта аҳамиятга эга бўлмайди. Эгнингизга унчалик кўп кийим киймаслик ва самолёт учун мос келмайдиган либос танламаслик муҳим. Қулай, тоза ва озода кийимни афзал кўринг, албатта, агар парвозингиз муайян дресс-кодни талаб қилмаса. Масалан, агар парвоз вақти музокарали  ишчи учрашув режалаштирилган бўлса, у ҳолда, офис услубидаги кийим бўлишига эҳтимол катта бўлади, қолган барча ҳолатларда сизнинг ташқи кўринишингиз мақбул бўлган қулайлик билан белгиланиши лозим.

Ўз истакларингизни аниқ ифодаланг

Парвоз вақтида сиз истаган нарсангизни сўрашингиз мумкин, бироқ ёдингизда бўлсин, илтимосингиз аниқ, бироқ қатъий бўлиши зарур. Ўз истакларингизни аниқ ифодаланг ва сафарингизни осонлаштирадиган ва умуман имкон қадар ёқимли қиладиган нарсаларни сўранг. Ва учувчи экипаж билан тегишли мулоқот қилиш этикети ҳақида унутманг: хусусий самолёт бортида истакларингизни билдираётганингизда энг яхши одоб билан муомала қилинг.

Правила этикета при полете на частном самолете

Дастлаб бортга қабул қилувчи томон кўтарилади

Парвознинг ёзилмаган қоидаларидан бири – доим Сизни таклиф қилган томонни олдинга ўтказиш ҳисобланади. Бу, ушбу парвозни ташкил қилган шахсдан аввал хусусий самолётга кирмаслигингизни англатади. Албатта, у жентлменларча аёлларни олдинга ўтказиб юбориши мумкин. Бундай ҳолатларда мезбоннинг таклифини рад этмаслик лозим – акс ҳолда Сиз қўпол ва тарбиясиз кўриниб қолинишингиз мумкин.

Экипаж аъзолари багажингиз ҳақида қайғурсинлар

Хусусий самолётда учаётганингизда Сиз ҳеч қачон ўз багажингизни ўзингиз олиб юрмайсиз! Учувчилар жамоасининг аъзоси, одатда хусусий рейсларда қилинадиганидек, сумкаларингизни олгунича кутиб туринг. Албатта, агар Сиз экипаж аъзоларидан ҳеч кимга ишониб бўлмайдиган қимматбаҳо юк олиб кетаётган бўлсангиз, у ҳолда уни ҳаво кемасининг бортига ўзи кучингиз билан олиб чиқишингиз мумкин бўлади.

Баланд овозлар бортда хуш кўрилмайди

Хусусий самолёт бортида ҳам, ҳудди тижорат авиакомпаниялари рейсларидаги ҳолатлардагидек Сиздан ноутбук, телефон ва бошқа электрон техникани ўчиришни талаб қилишларидан ҳавотир олманг. Йўқ хусусий рейслар бундай қатъий чекловларни кўзда тутмайди, бироқ шовқин даражасини минимум даражасига келтириш – мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Хусусий самолётларнинг аксарияти уникал шовқинни тўсиб қолиш хусусиятлари билан ажралиб туради, шунинг учун ортиқча овозлар ноўрин ва ножўя туюлиши мумкин. Яхшиси паст овозда гапириб, ўз электрон қурилмаларингизнинг овозини ҳам минимал даражага тушириб қўйинг.

Агар Сиз сафар режалаштираётган бўлсангиз – у ҳо дам олиш бўлсин, ҳо хизмат сафари – ва парвозни ташкил қилувчи чартер ташувчини қидираётган бўлсангиз, Кофранс компаниясининг мутахассислари билан боғланинг, улар Сизнинг маршрутингизни ишлаб чиқиш билан шуғулланишади ва бир қатор қўшимча хизматларни таклиф қилишади.

Шошина Ольга