Kopter SH-09 вертолётининг учинчи намунаси июлдаёқ осмонга кўтарилади

Kopter SH-09 вертолётининг учинчи намунаси июлдаёқ осмонга кўтарилади

Третий образец вертолета Kopter SH-09 поднимется в небо уже в июле

Kopter SH-09 вертолётининг учинчи ёзги намунаси июльда июлдаёқ осмонга кўтарилади. Ёзги синовлар графиги бузилган, Kopter (Швейцария) компанияси 3 ойга ортда қолмоқда, деб хабар беради фуқаролар авиациясига бағишланган aviav.ru интерфаол журнали. Ишлаб чиқарувчининг бутловчи қисмларни етказиб берувчиларидан бирида муаммолар пайдо бўлган. Юқорида номи келтирилган авиақурувчи корхонанинг техник директори лавозимини эгаллаб турган М. Риккобоно ОАВ вакилларига хабар берганидек, прототипнинг учиш синовлари Италияда (Сицилия ороли) старт беради. Ушбу намунада парвознинг бир нечта режимини таъминловчи бошқарув тизими синовдан ўтказилади. Ишлаб чиқарувчи винтқанотли машинанинг учиш, эксплуатацион имкониятлари тўғрисида кўпроқ маълумот олишни режалаштирмоқда. Учиш-конструкторлик синовлари серияли версияни сертификацион синовларга яхшироқ таёрлашга имкон беради. Компания вакили PS-4 серия олди прототипининг синовлари жорий йилнинг учинчи чорагида старт бериши хақида хабар бериб ўтди.

Ушбу намуна дастлабки парвозини кейинги йил амалга оширади. Ушбу прототипда улар синовлар дастурининг анчагина қисмини сертификат олиш учун ўтказишмоқчи. Учинчи ва тўртинчи прототипларнинг синовлар графиги шундай тузилиши керак-ки, ишлаб чиқарувчи 3-чи намунанинг синовлари натижаларига асосан, зарурат туғилса, серия олди прототипини охиригача ишлаш учун киритиши мумкин бўлсин. Биринчи ва иккинчи учиш намуналари учиш синовларидан ўтиб бўлди. Дарвоқе, иккинчи прототип, ерусти узатма синовларига жалб қилинади. Kopter корхонаси, сертификациялаш дастурининг учиш синовлари бўлмаган бошқа қисми устидан ишламоқда. Бу ерда учувчи аппаратнинг (винт ушлаб турувчи, редуктор, авионика мажмуи ва бошқалар) тизимости қисмлари, тизимлари, компонетнлари назарда тутилмоқда. Европа авиация ҳокимияти (EASA) шартли равишда чарчоққа оид синовларни ўтказишни талаб қилмоқда. Ушбу синовларда PS-3 прототипини жалб қилишга қарор қилинди.

Ишлаб чиқарувчи Garmin G-3000H авионикасининг илғор тизимини синовдан ўтказиш учун сенсорли монитор билан жиҳозланган синов стендини ишлаб чиқди. Garmin компаниясининг матбуот хизмати яқинда Швецариялик вертолёт ишлаб чиқарувчи биринчи бўлиб уларга авиониканинг янги русумини буюртма қилгани ҳақида хабар берди. Вертолёт Honeywell томонидан ишлаб чиқарилган HTS-900 қувватли қурилмаси, FADEC моторни бошқариш рақамли мажмуаси билан компоновка қилинади. Двигатель ўзининг ишга қобилиятлилигини авионика билан жуфтликда исботлаб берди. Бироқ, молашувчанликка оид синов, қувватли қурилма симуляторида ўтказилган. Kopter га SH-09 русумини 2019 йилдаёқ сертификатлаштириш режалаштирилмоқда, шу пайтнинг ўзида янги машиналарни етказиб бериш старт олади. Вертолётларни ишлаб чиқарувчи ўзининг ишлаб чиқариш қувватларини фаоллик билан ошириб моқда. Ишлаб чиқарувчи SH-09 русумли 120 та винтқанотли машиналарга буюртма қабул қилиб олди. Дарвоқе, ушбу вертолётнинг каталоглардаги бошланғич нархи 3,5 миллион долларга тенг. Ишлаб чиқарувчи буюртмалар билан камида 3 йилга узлуксиз ишлаб чиқариш билан таъминланган. Айни пайтда компания штатида 260 нафар ходим ҳисобга олинган, уларнинг асосий қисми (аниқ айтадиган бўлсак 150 киши) дизайн, инжиниринг, синовдан ўтказиш ва ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритишмоқда.

 

t98books