Оммавий ахборот воситаларида авиаҳалокатлар тафсилотларнинг кенг миқёслиги ва тўкин-сочинлиги билан ёритилиши бугунги кун жамиятида самолёт – энг хавфли ҳаракатланиш воситаси деган нотўғри тушунчанинг ривожланишига туртки бўлди. Бироқ статистика асл ҳолат аксинча эканлигидан далолат беради.Айни кунларда самолёт бир вақтнинг ўзида энг тез ва энг хавфсиз транспорт воситаларидан ҳисобланади. Агар автоҳалокатлар ва авиаҳалокатлар қурбонлар сонини таққослайдиган бўлсак, автоҳалокатлар қурбонлари бир ойнинг ўзида, йил давомида авиация ҳодисаларидан жабр кўрганлар сонига нисбатан минглаб марта кўпроқ эканлигини кўрамиз.
Бироқ, авиасозлик соҳасида замонавий технологияларининг ривожланишига қарамасдан, ҳаводаги ҳодисаларга сабаб бўлаётган бир қатор давомли омиллар ҳали ҳам мавжуд. Бундай омиллардан биттаси ҳатто беозор қушларнинг тўдаси ҳам бўлиши мумкин. Шу билан бирга, шубҳасиз, сабаблар орасида технологик бузилишлар, инсон омили ва ҳозирги замон балоси – террористик ҳуружларни таъкидламай ўтиш мумкин эмас.
Афсуски (ёки бахтимизга), авиаҳалокатга учраш ҳодисаси на парвознинг тоифасига, на йўналишга боғлиқ – тижорат авиарейс ёки хусусий самолёт эсон-омон қўнишнинг тенг эҳтимолига эга. Кўпчилик ҳолатларда авиакомпаниянинг ишончлилиги ва учувчиларнинг маҳорати вазиятга таъсир ўтказа омлайди. Бироқ бу ерда – ваҳимага тушмаслик зарур!
Бешак, бироздан сўнг ўқилган маълумот барча йўловчилар учун фақатгина назарий бўлиб қолишини тилашни хоҳлайди киши, бироқ бир нечта оддий қоидаларни билиш омон қолиш учун имкониятларни кенгайтиради.
Ушбу матн билан танишишдан олдин, асосий қоидани ўзлаштирмоқ лозим. Одамларнинг аксарияти, одам ночор ва вазиятни назорат қила олмайдиган ҳолатда бўлганлиги сабабли, авиаҳалокатда омон қолиш имкони мавжуд эмас деб ҳисоблайдилар. Бироқ бу ундай эмас – авиаҳалокатда омон қолиш имкони, албатта, мавжуд.
Агар Сиз беҳаловат бўлсангиз, жой танлашдан бошлаш лозим бўлади: ўтирадиган ўрнингиз авариявий чиқиш жойлари ёнига қанчалик яқин бўлса, шунчалик яхши. Муайян фавқулодда вазиятларда бу ўзининг муҳим вазифасини ўтайди, албатта, агар ваҳимага берилмаса ва барчасини йўриқнома бўйича бажарса, бу йўриқнома парвоз бошида, у ҳо тижорат лайнери бўлсин, ҳо хусусий самолёт бўлсин, борткузатувчилари томонидан берилади. Шунингдек, самолётнинг орқа қисми, олд қисмига нисбатан хавфсиз ҳисобланиши тўғрисидаги маълумот Сиз учун жуда фойдали бўлиши мумкин.
Энди ҳаво кемасининг бортида ўзини тутиш қоидаларига ўтсак ҳам бўлади. Парвоз учун ноқулай ва нобоп кийимларни киймасликка ҳаракат қилинг; пахтадан ва жундан ишлаб чиқилган кийимлар афзал кўрилиши зарур, чунки ушбу матолар ҳавони яхши ўтказади ва синтетикага нисбатан кўпроқ оловга чидамли ҳисобланади. Оёқ кийим жуда муҳим – у максимал даражада қулай бўлиши зарур.
Ҳеч қачон юқори бўлмага оғир сумкаларингизни қўйманг; ушбу нарсаларн багажга жойлаштирилса, Сиз учун ҳам, қўшни ўриндиқлардаги йўловчиларга ҳам қулай бўлади.
Энди асосий кўрсатмаларга ўтамиз. Ҳар доим экипажни гапига қулоқ тутинг.
Тўлиб-тошиб ётган тижорат рейсининг бортида бўласизми, ё бўлмаса хусусий самолёт салонидами, экипаж маълумотини оддий расмиятчилик сифатида қабул қилмаслигингиз зарур. Қутқарув камзули ва кислородли ниқобдан бошлаб, яқин атрофдаги авариявий чиқишнинг жойигача тўғрисида бўлган маълумотлар – Сизни ҳаётингизни қутқариши мумкин!
Хафвсизлик камари – Сизнинг асосий дўстингиз ва ёрдамчингиз, таблога эътиборингизни қаратиб боринг, ва, унинг чироқлари ёнганида зудлик билан камарни тақиб олинг. Гирдобли ҳаракатлар ва ҳаво чуқурлари, агар камарингиз тақилмаган бўлса, Сизга шикаст етказиши мумкин.
Энди алоҳида вазиятлар ва Сиз томондан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар тўғрисида сўз юритсак бўлади:
Ва билишингиз лозим бўлган сўнги нарса. Авиаҳалокатданг сўнг омон қолганингиздан кейин ним қилиш зарур? Ҳалокат жойидан узоққа кетиш керак эмас: барча замонавий ҳаво кемалар – бизнес жетлар, тижорат лайнерлари ва хусусий самолётлар кузатув тизимлари билан жиҳозланган, ва, фавқулодда вазият ҳақида маълумот келган заҳоти улар ёрдамга жўнаб кетади. Агар Сиз ҳалокат жойига яқин, бироқ ўзингиз учун хавфсиз бўлган жойда бўлсангиз, Сизни топиш осонроқ бўлади.
Хулоса сифатида қуйидагиларни қайд этиб ўтиш лозим: авиаҳалокатда омон қолиш имконлари мавжуд, ва бу ҳақида унутмаслик лозим. Сизнинг билимларингиз ҳатто бир неча минг баландликда ҳам ҳаётингизни қутқариб қолишингизга калит бўла олишига олдиндан ишонч ҳосил қилишингиз лозим – билимларингизни тўғри қўллаган ҳолда Сиз ўзингизни максимал даражада хавфсизлантирасиз.
Шошина Ольга
{:ru}Вывод бесспорен: завтра мы уже не будем путешествовать так, как сегодня. Движимые моделью перехода на…
{:ru}Погода – один из важнейших факторов, которые следует учитывать при планировании полета на частном самолете.…